- Advertisement -
Буюк Британия дунёда коронавируснинг “омикрон” штаммига қарши яратилган янги вакцинани маъқуллаган биринчи мамлакат бўлди.
Эмлаш воситаси АҚШнинг “Moderna” компанияси томонидан ишлаб чиқарилган. У икки валентли препарат бўлиб, дозанинг ярми коронавируснинг асл штаммига, қолган ярми эса “омикрон”нинг олдини олишга мўлжалланган.
Янги вакцинадан катталар учун бустер-доза сифатида фойдаланиш режалаштириляпти.
“Клиник синовлар шуни кўрсатдики, янги эмлаш воситаси “омикрон”нинг бир нечта вариантига нисбатан самара беради. У аввалги мавжуд вакциналарга қараганда кўпроқ иммунитет ҳосил қилишга қодир”, — дейди “Moderna” вакили.