8.3 C
Узбекистан
Суббота, 23 ноября, 2024

Хитойда 900 йиллик ёғоч кўприк қулаб тушди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Хитойдаги ёғочдан арка усулда ясалган мамлакатдаги энг узун кўприк ёнғин туфайли қулаб тушди. 900 йиллик тарихга эга кўприк Хитой шарқида Фуцзянь провинциясида жойлашган, деб хабар бермоқда Хитой Марказий телевидениеси.
Хабарда келтирилишича, Пиннань уездида жойлашган Ваньань кўпригида ёнғин шанба куни тунда бошланган.

«Ҳозирда кўприк тўлиқ ёниб бўлган ва қулаб тушган, ҳеч ким жабр кўрмаган», – дейилади хабарда.

Ваньань кўприги бундан 900 йил аввал Сун авлоди ҳукмронлик қилган даврда (960-1279) қурилган. 1708 йилда ҳам кўприк ёнғиндан зиён кўрган ва 1742 йилда қайта тикланган. Шундан буён кўприк бирор марта ҳам таъмирланмаган. Кўприк 1991 йилда ҳудудий даражада қўриқланадиган объект, деб эълон қилинганди, 2006 йилга келиб эса у миллий даражада қўриқланадиган объект мақомига эришди.

Хитойнинг Global Times нашри таъкидлашича, Ваньань ёғочдан арка усулида қурилган мамлакатдаги энг узун кўприк ҳисобланади (98,2 метр).

Пекин университетининг қадимий меъморчилик бўйича экспертларининг таъкидлашича, кўприкда ёнғин келиб чиқишига инсон омили сабаб бўлиши мумкин.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×