16.2 C
Узбекистан
Пятница, 20 сентября, 2024

Ўзбекистон тилларда достон: Миср

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,820участниковПодписаться
- Advertisement -

Мисрнинг «ал-Хабар ал-Йаум», «Асия ал-Йаум» ва «ал-Мисрия» газеталарида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан юритилаётган халқчил сиёсат ва мамлакатимиз сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ҳаётида рўй бераёган ўзгаришларга оид туркум мақолалар чоп этилди.

Жумладан, «ал-Хабар ал-Йаум» газетасида босилган «Ўзбекистон Президенти: Авлодларимиз биздан кейин ҳам муносиб табиий муҳитда яшаши керак» сарлавҳали мақолада Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 2 февраль куни ўтказилган чиқиндилар билан ишлаш тизими ва экологик ҳолатни яхшилаш, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш борасидаги долзарб вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши тафсилотлари таҳлил қилинди.

Ушбу газетада эълон қилинган иккинчи мақолада Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида бўлиб ўтган Тошкент шаҳрида амалга ошириладиган лойиҳалар тақдимоти ҳақидаги маълумотлар муштарийлар эътиборига ҳавола қилинди. «Тошкент шаҳри маҳаллаларини ободонлаштиришга оид 738 та лойиҳага 3,8 миллиард АҚШ доллари ҳажмида инвестиция жалб қилинади. Шундан 2 миллиард АҚШ долларини тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ташкил этади.  Мазкур вазифаларнинг амалий ижраси натижасида Ўзбекистон пойтахтида қўшимча 27 мингдан зиёд  янги иш ўрни яратилади», — деб ёзади Миср газетаси.

 «Ал-Хабар ал-Йаум» газетасида «Ўзбекистон «Forbes» журнали томонидан 2022 йилда туризм бўйича энг қулай 50 та давлат рўйхатига киритилди» сарлавҳали мақола чоп этди.

Мамлакатимиз элчихонаси маълумотига кўра, Миср оммавий ахборот воситалари, шунингдек 3-4 февраль кунлари бўлиб ўтган Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг  йигирма учинчи ялпи мажлиси тафсилотларини ҳам кенг ёритган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Больше похожих статей

×