3.5 C
Узбекистан
Суббота, 23 ноября, 2024

Omicron кўпроқ ким учун хавфли?

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Хорижлик тутахассисларнинг фикрича, короновируснинг Omicron штамми болалар учун кўпроқ хавф туғдиради.

Дунёда пандемия даврида коронавирусга чалинганлар сони 307 миллион нафарга етди. Шундан қарийб 5,5 миллион киши ушбу хасталик туфайли ҳаётдан кўз юмган.

Россиялик таниқли вирусолог олим Александр Чепурнов кеча ушбу штамм ҳақида янги хулосани айтди. Унинг фикрича, мазкур мутация инсон танасида бошқа инфекциялар билан бир вақтнинг ўзида бирлашишга қодир. Бу бемор бир пайтнинг ўзида коронавируснинг икки варианти билан касалланиши мумкинлигини англатади.

Кипрда аниқланган ҳолат ҳам мутахассислар эътиборини жалб қилди. Бу ерда бир гуруҳ маҳаллий олимлар томонидан “дельта” ва “омикрон” штаммлари гибридидан иборат коронавируснинг янги варианти аниқланди. Тадқиқотчилар унга «дельтакрон» номини беришди.

Кипрлик вирусологнинг сўзларига кўра, янги вариант “дельта” каби генетик асосга эга, бироқ унинг бир қатор мутациялари “омикрон” билан бир хил.

Ҳиндистонлик олим Анимеш Аря “омикрон” кўпроқ болалар учун хавф туғдиради, деган фикрда. Унинг қайд этишича, болаларнинг нафас олиш йўллари катталарникига нисбатан кичикроқ. Янги штамм кўпроқ юқори нафас йўлларига таъсир кўрсатаётганини ҳисобга олсак, у жажжи беморлар сони ортишига олиб келиши мумкин.

“Омикрон”нинг пайдо бўлиши пандемиянинг энг ўткир босқичи якунланиш арафасида эканлигини англатади, деб баёнот берди Жанубий Африка Республикаси олимлари.

Бу хулосага келишдан аввал мутахассислар гуруҳи касалхонада тадқиқот ўтказишган. Сўнгги пайтларда коронавирусга чалинган 466 нафар бемор ва анча аввал вирусдан соғайган 3976 нафар кишининг маълумотлари таҳлил қилинган.

Аниқланишича, пандемиянинг янги тўлқини даврида беморларнинг атиги 4,5 фоизи касалхонада вафот этган. Бу кўрсаткич аввалги тўлқин пайтида 21 фоизни ташкил этган. Шунингдек, жонлантириш бўлимларига ётқизилганлар сони кейинги пайтларда кескин камайган. Беморларнинг стационар шароитда соғайиши ҳам ўртача 8-9 кундан 4 кунга қисқарган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×