- Advertisement -
Уларнинг ҳар бири 30 кун ичида тиббий кўрикдан ўтиши керак. Бундай қонунни Россия федерацияси Президенти Владимир Путин имзолади.
Кўрик давомида танада ОИВ инфекцияси, юқумли касалликлар, шунингдек гиёҳванд моддаларга қарамликнинг йўқлиги тасдиқланиши керак. Кўрикдан ўтишдан бош торган муҳожирларнинг Россияда қолиш муддати қисқартирилади.
Таъкидлаш жоизки, гиёҳванд моддалар аниқланган ёки ОИВ билан касалланган шахсларга нисбатан, Россия Федерациясида истиқомат қилишнинг «мумкинмаслиги» тўғрисида қарор қабул қилиниши мумкин.