9.9 C
Узбекистан
Пятница, 22 ноября, 2024

Ўзбекистон, Россия ва ЕвроОсиё Иқтисодий Иттифоқи

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

ЕвроОсиё Иқтисодий Иттифоқи мавзуси икки давлат Бош вазирларининг Москвадаги мулоқоти чоғида Ўзбекистондаги кўпчиликнинг эътиборини ўзига тортган нуқталардан бири бўлган.

Россия томонининг расмий хабари тафсилотларидан маълум бўлишича, бу хусусда Бош вазири Михиал Мишустин сўз очган.

Абдулла Арипов ва Михаил Мишустин Россия Федерацияси ва Ўзбекистон ҳукуматлари раҳбарлари даражасидаги қўшма комиссиянинг Москвадаги йиғилиши доирасида музокаралар олиб боришган, деб хабар беради ВВС.

Мишустин Россия ва Ўзбекистон интеграцион бирлашмаларда фаол иш олиб боришаётганини айтган.

У ЕвроОсиё Иқтисодий Иттифоқи қошидаги кузатувчи давлат сифатида Ўзбекистон билан конструктив ўзаро алоқаларни олқишларини таъкидлаган.

Россия Бош вазири, ўз навбатида, Ўзбекистоннинг «ЕвроОсиё Иқтисодий Иттифоқидаги тўлақонли иштироки иқтисодиётининг ўсиши учун қўшимча имкониятлар ва, албатта, фуқаролари учун сезиларли устунликлар яратиши»га ишончи комил эканини ҳам билдирган.

Ўзбекистон жорий пайтда ЕвроОсиё Иқтисодий Иттифоқи қошида кузатувчи мақомига эга ягона Марказий Осиё давлати бўлади.

Ўзбекистон Россия шамсияси остидаги бу иқтисодий иттифоққа ўтган йил охирида расман кузатувчи сифатида қабул қилинган.

Ушбу мақом кузатувчи давлат ваколатли вакилларининг таклиф бўйича Иттифоқ органлари йиғилишларида қатнашишлари, қабул қилинган ҳужжатларни олишларига изн беради.

Шу билан бирга, қарор қабул қилишда иштирок этиш ҳуқуқини бермайди.

Kузатувчи мақомидаги давлатлар Иттифоқ манфаатларига зарар етказиши мумкин бўлган ҳар қандай ҳаракатлардан тийилишга мажбур саналишади.

Қозоғистон ва Қирғизистон бу иттифоқнинг тўлақонли аъзолари саналишади.

Туркманистон минтақанинг ягона нейтрал давлати бўлади, Тожикистон эса, ҳали-ҳануз ЕвроОсиё Иқтисодий Иттифоқи масаласида бир тўхтамга келмаган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×