18.3 C
Узбекистан
Пятница, 26 апреля, 2024

Энди мигрантлар Россияда ишлаш учун патент олишдан тортиб, то даромад солиғини тўлашгача бўлган функциялар онлайн амалга оширишлари мумкин (видео)

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,270участниковПодписаться
- Advertisement -

Маълумки, Россияда яшаш учун қонуний асосга эга бўлмаган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун мамлакатда вақтинча қолиш муддати 2021 йил 30 сентябргача узайтирилди.

Бу маълумот Россия президентининг 16 июнда имзолаган фармонида кўрсатилган. Пандемия туфайли Россияда қолиш ҳуқуқини қонунийлаштишга ва меҳнат патентини расмийлаштиришга улгурмаган шахслар учун мораторий 30 сентябргача узайтирилди. Бутун мамлакат бўйлаб миграция марказлари иш билан банд эди. Раҳбарларнинг айтишича, ходимлар эрталаб соат 7 дан кечки 10 гача ишлашга мажбур бўлган. Ва шунга қарамай, муҳожирларнинг навбат сони ҳаддан ташқари кўп эди.

Ҳозирги пайтда бу тиғизлик бартараф этилган. Чет эл фуқаролари яна шошилмасдан Россияда ишлаш учун керакли ҳужжатларни тайёрлаш имкониятига эга. Россия Ички Ишлар Вазирлиги маълумотларига кўра, апрел ойи ўрталарида миллиондан ортиқ муҳожирлар Россия ҳудудида ноқонуний равишда яшаган. Уларнинг аксарияти легализация ҳуқуқидан фойдаланган.  Москванинг «Сахарово» миграция марказининг маълумотларига кўра, июн ойининг биринчи ярмида ҳужжатларни расмийлаштиришни истаганлар сони кунига 41 минг кишига етди. Меҳнат миграцияси бозори шаффоф бўлиши учун легализация жараёнини якунлаш керак.

Москва шаҳрининг ДБМ «Миграция маркази» ташкилоти раҳбари Сергей Баландин ҳужжатларни тақдим этишнинг анъанавий амалиётидан ташқари пойтахтда мигрантларга ҳужжатлар билан боғлиқ масалаларни навбатсиз ҳал қилишга имкон берувчи янги электрон ресурс ишга туширилганлигини маълум қилди. Маълум бўлишича, ўтган йилнинг кузидан бери Самара вилоятида Мигрант хизмати мобил иловаси муваффақиятли ишлаяпти.

Мигрант Сервиcе мобил иловаси Россиядаги муҳожирлар учун зарур бўлган барча функциялар билан тўлдирилган, яъни миграция марказида патент олишдан тортиб, то жисмоний шахсларнинг даромад солиғини (ЖШДС) тўлашгача бўлган функциялар киритилган.

@mmc_uzbekistan телеграм-канали эса сизни барча Россияда содир бўлаётган меҳнат ва бандликга оид қонунлар ўзгариши ва янгиликлар ҳақида хабардор қилади.

Иловани қуйидаги манзилда юклаб олишингиз мумкин.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда нафақа ёшида ишлаётганлар сони маълум бўлди

Айни пайтда Ўзбекистонда 579 995 нафар нафақадагилар меҳнат қилмоқда. Бу ҳақда Бандлик вазирлиги хабар берди.  328 минг нафардан ортиқ фуқаролар...

Больше похожих статей

×