Москва маъмурий автомагистрал инспексияси (МАДИ) такси компанияларидан хорижий ҳайдовчилик гувоҳномасига эга ва тажрибаси бўлмаган ҳайдовчилар билан шартномаларни тўхтатишни талаб қилди, дея Inc. Нашри хабар бермоқда.
“Бу йил давомида МАДИ инспекторлари 1,7 мингдан ортиқ ҳолатни аниқлаганлар, уларда уч йилдан кам ҳайдовчилик тажрибасига эга бўлган чет эллик ҳайдовчилар қайд этилган. Бу эса амалдаги қонунчиликни бузилишидир”, — дея изоҳ берган инспекция.
Хужжатга асосан, фақат Россия ёки Қирғизистон ҳайдовчилик гувоҳномасига эга ҳайдовчилар таксичилик фаолияти билан шуғулланишлари мумкин. Шунингдек, шаҳар ҳокимлиги рус тили расмий тил сифатида жорий этилган мамлакатларнинг “права»си билан ишлашга рухсат берилганлиги, ҳайдовчи камида уч йиллик ҳайдаш тажрибасига эга бўлиши кераклигини таъкидлаган.
Янги тартиб 1-августдан амалга киритилиб, Москвада такси хизмати ишлашини назорат қилиш тизими иш бошлайди. Ҳар бир ҳайдовчига идентификация рақами берилади, бу эса ноқонуний ҳаракатларни чеклайди.