10 C
Узбекистан
Пятница, 22 ноября, 2024

ДХХ Қозоғистондан дрон ёрдамида олиб ўтилган «Макаров» пистолетини мусодара қилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари Қозоғистон чегарасидан мамлакат ҳудудига дрон ёрдамида ўқотар қуролни ўтказишга уринган шахсларни қўлга олди. Бу ҳақда «Ўзбекистон 24» телеканалида маълум қилинди.

«Тезкор-қидирув тадбири давомида Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи икки шахс кузатув остига олинган. Кейинроқ улар Ўзбекистон—Қозоғистон чегарасининг Тошкент тумани ҳудудидан ўтувчи қисмида Қозоғистондан дрон орқали ноқонуний йўл билан ўтказилган ўқотар қуролни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган», — дейилади хабарда.

Экспертиза хулосасига кўра, ушбу қурол ўқ отиш учун яроқли ҳолатдаги «Макаров» пистолети ҳисобланиб, унинг ўқдонида 6 дона жанговар ўқ бўлган.

Терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида аниқланишича, ушбу қурол Қозоғистонда яшовчи шахсдан 4 минг долларга сотиб олинган бўлиб, сотувчи уни дрон ёрдамида чегарадан ўтказиб берган.

Таъкидланишича, қўлга олинган шахслардан бири 2012 йилда Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш), 2019 йилда эса 168-моддаси (фирибагарлик) билан айбли деб топилиб, унга нисбатан 3 йил ахлоқ тузатиш ишлари тайинланган.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилиб, жиноят иши қўзғатилган.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилда «Трамадол»ни Қозоғистондан Ўзбекистонга дрон орқали ўтказишга уриниш ҳолати қайд этилган эди.

Манба: daryo.uz

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×