10 C
Узбекистан
Пятница, 22 ноября, 2024

WSJ: Тоғли Қорабоғга Туркияга алоқадор юзлаб суриялик жангарилар юборилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Тоғли Қорабоғга Туркияга алоқадор юзлаб суриялик жангарилар кўчириб ўтказилди. Бу ҳақда The Wall Street Journal газетаси Суриядаги манбаларига таяниб хабар қилди.

«Суриялик жангариларнинг юзлаб аъзолари Туркия билан иттифоқчиликда Озарбайжон ва Арманистон ўртасида Тоғли Қорабоғ туфайли бўлиб ўтаётган жангларга қўшилди, яна юзлаб нафари жўнашга тайёрланмоқда», — дея маълум қилди нашрга Сурияда жангариларнинг кўчириб ўтказилишига алоқадор икки манба.

Туркия жангариларни ёллаётгани ҳақидаги маълумот июлда, ҳудудда яна жанглар авж олгач тарқалган эди, деди газета манбалари.

Улардан бирининг сўзларига кўра, жангарилар Қорабоғга сентябрь ўрталаридан буён ҳар бири юз кишилик гуруҳларга бўлинган ҳолда жўнаб кетмоқда. Исёнчилар билан боғлиқ яна бир сурияликнинг тасдиқлашича, ҳудудга юз киши жўнаб кетган, аммо «уларнинг ўнлаб нафари шафқатсиз жанглардан ташвишга тушган ҳолда қайтиб келган».

Исёнчилардан бири нашрга маълум қилишича, жанглардаги иштироки учун ёлланма жангчилар ойига 2 минг доллар олади. Бошқасининг таъкидлашича, суриялик жангчилар орасидаги талафот тез ўсмоқда ва 200 га яқини уларни ортга қайтаришни сўраган.

Туркия расмий шахслари орасидаги манбалар Анқара Озарбайжонда икки ҳафталик ҳарбий машғулотларни ташкиллаштирганини ва «Озарбайжон ҳукуматига зарбдор учувчисиз қурилмаларни тақдим этгани»ни нашрга маълум қилди. АҚШ мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, Туркия аввал ҳам 5 мингга яқин суриялик жангариларни Ливияга юборган.

«Ливия ёки Озарбайжонга юбориш оддий ҳолга айланди. Кимнинг томонида туриб ёки кимга қарши  жанг қилиш одамларни ортиқ қизиқтирмайди, энди улар фақат пул ҳақида сўрайди. Улар пул бор жойга кетаверади», — деди ёлланма жангчилардан бири.

Туркия Суриядан жангариларни Тоғли Қорабоғга кўчириб ўтказгани ҳақидаги айбловларни рад этди. Озарбайжон ҳам жангларга чет эллик ёлланма жангчиларни жалб этмаганини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, Тоғли Қорабоғда кенг қамровли жанговар ҳаракатлар 27 сентябрдан буён давом этмоқда. Озарбайжон ва Арманистон 10 октябрь куни соат 12:00 дан бошлаб Тоғли Қорабоғда ўт очишни тўхтатиш тўғрисида келишиб олганди. Аммо шу куни кейинроқ Арманистон ва Озарбайжон Мудофаа вазирликлари бир-бирини Тоғли Қорабоғда ўт очишни тўхтатиш режимини бузишда айблади.

Манба: daryo.uz

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×