10 C
Узбекистан
Пятница, 22 ноября, 2024

Шифокорлар ҳайратда: Коронавирусдан даволанган 100 нафарга яқин одамда яна Covid-19 аниқланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Коронавирусдан даволанган 91 нафар кореяликда яна коронавирус инфекцияси аниқланди. Улар тест натижалари яна ижобий чиқди, дейилади “Ренхап“ ахборот агентлигининг Маҳаллий касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказига таяниб тарқатган ахборотида деб ёзади Xalq so’zi нашри.

Улар яна инфекция юқтирганми ёки эски вирус фаоллашганми? Бу саволга ҳозирча аниқ жавоб берилмаган. Мутахассисларга кўра, иккинчи версия кўпроқ эҳтимолга яқин.

Энди шифокорлар ушбу беморларни коронавирусга қарши антителани текшириб кўришади. Мутахассисларнинг фикрига кўра, антитела мавжуд бўлган бемор вирусни бошқаларга юқтирмайди.

Россиялик вирусолог Николай Контаров ушбу қайта ҳолатни тиббий хато бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда. Унинг таъкидлашича, ҳар қандай касалликнинг ташхисида чалғитувчи ижобий ва салбий натижалар мавжуд бўлади.

“Вектор” вирусология ва биотехнология марказининг бош директори Ринат Максютов ва бошқа россиялик олимлар эса коронавирусни яна юқтириш эҳтимоли ҳақида аниқ далилларга эга эмаслигини билдирган.

Олдинроқ Тайланднинг “Тхаи Рат” газетаси Чайяпхум провинциясининг Соғлиқни сақлаш бошқармасига таяниб маҳаллий аҳоли вакилларидан бири коронавирусдан тузалганидан бир ҳафта ўтиб, яна ушбу инфекция билан зарарлангани ҳақида хабар тарқатган эди. Аёл март ойининг ўрталарида Covid-19 инфекцияси билан қабул қилинган ва икки ҳафта давомида даволанган. Ундан уч марта қайта таҳлил олинган ва барчасида натижа салбий чиққан. Шундан сўнг аёлга касалхонадан жавоб берилган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×