14.1 C
Узбекистан
Воскресенье, 28 апреля, 2024

Толибон — Амударё — Ўзбекистон: минтақада сув муаммоси ўз таъсирини кўрсата бошлаяпти

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,270участниковПодписаться
- Advertisement -

Афғонистоннинг Амударёдан сув олиш учун кавлай бошлаган Қўштепа канали тўла ишга тушгач, Амударё суви деярли ярмига камаяди. Ўзбекистон ва Туркманистон катта сув муаммосига дуч келади. Буни эса Марказий Осиёда яқин келажакда кутилаётган катта сув танқислигининг дебочаси дейиш мумкин.

Сув хўжалиги вазири билан ўтказилган матбуот анжуманида вазир Шавкат Ҳамроев толибонлар ҳам ушбу дарёдан фойдаланишга ҳақли эканини, бу бўйича ўзаро келишувлар бўлишини айтган. Ҳозирги ҳолатга кўра, толибон ҳукумати билан бу канал қуриш бўйича музокаралар анча олдин бошланган.

Қўштепа канали

Канал қурилишининг эҳтимолий салбий оқибатлари ҳақида изоҳ сўралганида, афғон мулозимларидан бири, “бу канал минтақадаги давлатларнинг ҳамкорлик сифатини янги даражага кўтаради”, деб изоҳлаган.

Қурилиши 684 миллион долларга тушадиган бу канал қурилиши 2022 йил март ойида бошланган. Унинг узунлиги 285 километр, кенглиги – 100 метр, чуқурлиги – 8,5 метр бўлади. Канал Амударё оқим йўналишининг чап томонидан, Балх вилоятининг Калдар туманида уланади ва Афғонистоннинг учта вилояти — Балх, Жузжон ва Фарёбдаги 550 минг гектар ерни сув билан таъминлаши мўлжалланмоқда. 

Манба: Platina.uz

2 КОММЕНТАРИИ

  1. не конец света, но конец воды — это точно! Арал, орал и высох! хочешь не хочешь, а по-капельное орошение неизбежно! другого не дано, теперь каждая капля на вес золота. мир в Афгане не просто и не даром даётся. ведь есть выход, сокращения рождаемости и потребления, а ближне- и средне-восточный мир не хочет с этим соглашаться. другого не дано. Китайцы мудрый народ — 1 семья 1 ребенок! или …третий пол

  2. дунёнинг охири емас, балки сувнинг охири — бу аниқ! Орол, қичқирди ва қуритди! ёқадими ёки йўқми, томчилатиб суғориш муқаррар! бошқа йўл йўқ, енди ҳар бир томчи олтинга тенг. Афғонистонда тинчлик осон емас ва беҳуда берилмайди. ахир, чиқиш йўли бор, унумдорлик ва истеъмолни камайтиради ва яқин ва Ўрта Шарқ дунёси бунга рози бўлишни хоҳламайди. Бошқа йўл йўқ. Хитойликлар доно халқ — 1 оила, 1 бола! ёки… учинчи жинс

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Вазирликлар Янги Тошкентга кўчирилади

Ўзбекистон республика ижро ҳокимияти органлари Янги Тошкент шаҳри ҳудудига кўчирилади. 3 ой муддат ичида бу борада таклифлар ишлаб чиқилиши...

Больше похожих статей

×