БМТ Aфғонистон иқтисодиётида тикланишнинг заиф белгилари Толибоннинг ноҳукумат ташкилотларда ишлайдиган аёлларга қўйган чекловлари туфайли бекор қилиниши хавфи остида, дейди БМТ.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт Дастури маълумотларига кўра, афғон аёлларининг унда ишлаши тақиқлангани сабабли БМТга хайриялар кескин камайиш хавфи остида.Ҳисоботда айтилишича, қашшоқликда яшаётган оилалар сони икки йил ичида қарийб икки баробарга ошган.
Толибон сиёсатни инсонпарварлик ёрдами билан боғлиқ қарорлар билан боғламаслик кераклигини айтди.2021-йилда Толибон ҳокимиятни қўлга киритгач, Aфғонистон иқтисодий инқирозга юз тутди ва аввалги режимга берилган хорижий маблағлар музлатиб қўйилди.
Ҳозирда 34 миллион киши — аҳолининг 90 фоизи қашшоқлик чегарасида яшамоқда. Ҳар учинчи афғондан иккитаси кейинги таомларини қачон олишларини билмайди.БМТ Тараққиёт дастури ҳисоботида БМТнинг турли агентликлари орқали чет эл ёрдамларининг кириб келиши, хавфсизлик шароитларининг яхшилангани, коррупциянинг камайгани ва Толибон ҳукумати томонидан яхши солиқ йиғилиши билан боғлиқ умид аломатлари қайд этилган.
Aммо унда таъкидланганидек: «Aгар аёллар ишламаса, иқтисодиётни қайта тиклаб бўлмайди, келажакда иқтисодий ўсиш қизлар ва аёллар таълимига кам сармоя ётқизилиши билан чекланади».