18.6 C
Узбекистан
Понедельник, 25 сентября, 2023

«Толибон» делегацияси Тожикистонга илк бор ташриф буюрди  

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
5,700участниковПодписаться
- Advertisement -

“Толибон” ташқи ишлар вазирлиги делегацияси Тожикистоннинг Тоғли Бадахшон мухтор вилояти маъмурий маркази – Хоруғ шаҳрига ташриф буюрди, дея хабар бермоқда “Интерфакс” “Толибон” ҳаракати ТИВ вакили Абдулқаҳҳор Балхийга таяниб.

Бу ҳаракат вакилларининг Тожикистонга ташрифи ҳақидаги тасдиқланган биринчи хабардир. Расмий Душанбе бу хабарга ҳозирча изоҳ бермади.

“Ташқи ишлар вазирлиги молия ва маъмурий бўлим бошлиғи Ҳожи Муҳаммад Мусо Амирий бошчилигидаги делегация Тожикистоннинг Бадахшон пойтахти Хоруғ шаҳридаги Афғонистон консуллигига ташриф буюрди”, — деди “Толибон” ТИВ вакили ижтимоий тармоқларда.

“Делегация консуллик ишларини баҳолаш билан бирга Афғонистон консуллиги биносини синчиклаб кўздан кечирди ва реконструкция ишларини баҳолади.  Афғонистоннинг Хоруғдаги консуллиги биноси яқинда содир бўлган қор кўчкиси туфайли зарар кўрди”, — деди Балхий.

Ташрифнинг бошқа тафсилотлари очиқланмаган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Осиё ўйинлари: Дастлабки медаллар ўз эгаларига топширилди

Бугун, 24 сентябрь куни эрта тонгдан мамлакатимиз спортчилари 19-Осиё ўйинларининг бир қатор спорт турлари бўйича беллашувларда иштирок этди. ХIХ ёзги...

Больше похожих статей

×