20.5 C
Узбекистан
Пятница, 26 апреля, 2024

Терроризмни молиялаштирган шахс 10 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,270участниковПодписаться
- Advertisement -

1993 йилда Тошкент шаҳрида туғилган фуқаро 2014 йилда ўқиш визаси билан Корея Республикасига боради ва кейинчалик турли заводларда ишлайди.

2018 йилнинг ўрталарида эса интернет тармоғи орқали халқаро террористик ташкилотлар ва диний экстремистик оқимлар ғоявий раҳнамоларининг “ҳижрат”, “жиҳод”, “шаҳидлик” тўғрисидаги аудио-видео маърузаларини тинглаб, уларга хайриҳоҳлик билдиради ҳамда ақидапарастлик мазмунидаги материалларни атрофдагиларга тарқата бошлайди.

2020 йилда у Ўзбекистонга қайтганидан кейин ҳам ноқонуний ҳаракатларини давом эттиради.

Ҳатто “Тавҳид ва жиҳод катибаси” террористик ташкилоти аъзоларининг виртуал даъватлари таъсирида, яқинларидан яширинча Сурияга кетмоқчи бўлади.

Лекин, мақсади амалга ошмагач, жангариларни молиявий қўллаб-қувватлашни режа қилади.

Шу тариқа у 2021-2022 йиллар давомида ўзи ва бошқа маслакдошларининг жами 24 млн. 222 минг сўм миқдоридаги маблағларини «молиявий жиҳод» сифатида халқаро пул ўтказмалари ва электрон иловалар орқали Суриядаги жангариларга юборади.

Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлиги ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида мазкур шахснинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди.

Жиноят ишлари бўйича Сергели туман суди томонидан унинг қилмишларига ҳуқуқий баҳо берилди. У Жиноят Кодексининг 2441, 2442 ва 1553-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, 10 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда нафақа ёшида ишлаётганлар сони маълум бўлди

Айни пайтда Ўзбекистонда 579 995 нафар нафақадагилар меҳнат қилмоқда. Бу ҳақда Бандлик вазирлиги хабар берди.  328 минг нафардан ортиқ фуқаролар...

Больше похожих статей

×