31.2 C
Узбекистан
Пятница, 17 мая, 2024

Францияда арман ва турк диаспора вакиллари ўртасида муштлашув юз берди.

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,330участниковПодписаться
- Advertisement -

Франциянинг жануби-шарқидаги Изер департаментидаги А7 автомагистралида арман ва турс диаспора вакиллари ўртасида муштлашув юз берди.

Арман диаспораси вакиллари бугун эрталаб Франциянинг жануби-шарқидаги Изер департаментидаги А7 автомагистралида транспорт воситаларини тўсиб қўйишди. Намойиш пайтида турк диаспора вакиллари билан муштлашув юз берди. Бу ҳақда РИА Новости Dauphiné Libéré газетасига асосан хабар қилди.​

Хабарда айтилишича, намойиш маҳаллий вақт билан соат 07.15 да бошланди. Натижада Ревантен-Вогри коммунаси ҳудудида ҳар икки йўналишда транспорт ҳаракати тўсиб қўйилди. Айни вақтда бу назорат пунктида катта тирбандлик ҳосил бўлди: Лион-Вена йўналишида 5 км ва Марсел-Лион йўналишида 3 км.

Намойиш арман диаспораси томонидан уюштирилди: эрталаб бу ерга ўнлаб машиналар етиб келди, намойишчиларда Арманистон байроқлари бўлган. Диаспора вакиллари Тоғли Қорабоғни халқаро ҳамжамият томонидан тан олинишини талаб қилмоқда.

Воқеа жойида турк диаспораси вакиллари ҳам етиб келди, улар ўртасида маштлашув бошланди, бунинг оқибатида 4 киши жароҳат олди.

Можаро иштирокчилари пичоқ қўллади, бир кишига болға билан зарба берилди.

Воқеа жойига полиция ва ўт ўчирувчилар етиб келишди ва жабрланганларга шошилинч ёрдам кўрсатилди. Бир киши шифохонага олиб келинди, 3 киши енгил жароҳат олди.

Прокуратура қурол қўллаш ҳолати бўйича тергов бошлади.

Манба: sputniknews-uz.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Анвар Иброҳим Мустақиллик монументи пойига гул қўйди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим 17-19 май кунлари расмий ташриф билан мамлакатимизда...

Больше похожих статей

×