38.2 C
Узбекистан
Среда, 21 мая, 2025

Бутун Ўзбекистон бўйлаб Футзал бўйича Жаҳон чемпионатининг бош соврини иштирокида “Trophy tour” тадбирлари бўлиб ўтади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,570участниковПодписаться
- Advertisement -

Жорий йилнинг 10-24-август кунлари бутун Ўзбекистон бўйлаб Футзал бўйича Жаҳон чемпионати кубоги тақдимоти –“Trophy tour” тадбири бўлиб ўтади. Мамлакатимизнинг барча ҳудудлари бўйлаб ўтказиладиган мазкур тадбирлар давомида ишқибозлар Жаҳон чемпионатининг бош соврини билан суратга тушишлари, кўнгилочар дастурларда иштирок этишлари ҳамда ҳамкорлар томонидан тақдим этиладиган эсдалик совғаларга эга бўлишлари мумкин.

Жаҳон чемпионати старти арафасида Мундиал бош соврини Андижондан “йўлга чиқади” ва бутун Республика бўйлаб “саёҳат қилади”.

“Trophy tour” тадбирларининг режаси ва харитаси (барча ҳудудларда тадбирларнинг бошланиш вақти 19:00 этиб белгиланган):
10-август – Андижон, Экопарк;
11-август – Фарғона, Эко Шаҳар;
12-август – Наманган, Афсоналар водийси боғи;
15-август – Нукус, Қорақалпоғистон Давлат санʼат музейи яқинидаги хиёбон;
16-август – Урганч, Амир Темур боғи;
17-август – Бухоро, Лаби Ҳовуз;
18-август – Навоий, Марказий савдо мажмуаси;
19-август – Қарши, Қашқадарё вилояти мусиқали драма театри;
20-август – Термиз, Алишер Навоий майдони;
21-август – Самарқанд;
22-август – Жиззах, Ўрда;
23-август – Гулистон, Билимдонлар маскани;
24-август – Тошкент, “Cентрал Парк”.
Шуни ҳам таʼкидлаш жоизки, Виса карталари эгалари учун ҳттпс://фуцал2024.уз/ сайтида учрашув чипталарининг сотуви йўлга қўйилган. 13-август кунидан бошлаб эса барча тўлов усуллари бўйича сотувлар бошланади.
Тадбир Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Туризм қўмитаси ҳамкорлигида ўтказилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон оиласининг миллий қадриятлар ва анъаналарга асосланган ҳимоя

Оила Ўзбекистонда жамиятнинг асосий элементидир ва унинг жамиятдаги ролининг аҳамияти катта. Маданий анъаналар ва миллий қадриятларга мос равишда, оилага...

Больше похожих статей

×