Шу йилнинг 13-14 март кунлари Нидерландиянинг Алкмар шаҳрида трамполин бўйича Жаҳон кубогининг иккинчи босқичи бўлиб ўтди.
Миллий Олимпия қўмитаси маълумотига кўра, унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси 1 та кумуш медалга сазовор бўлди.
Мусобақада ҳамюртимиз Миршоҳид Ҳасанбоев кумуш медалга эгалик қилди. Миршоҳиднинг финал дастуридаги чиқиши 57.095 балл билан баҳоланди. Қайд этиш жоиз, бу мазкур спорт турида Жаҳон кубокларида йигитларимиз томонидан қўлга киритилган дастлабки медаль бўлди. Бунгача юртдошларимиздан «Пекин-2008» ёзги Олимпия ўйинлари совриндори Екатерина Хилько ва Анна Савкина Жаҳон кубогида шоҳсупага кўтарилган.
МАНБА: Халқ сўзи