- Advertisement -
Бекзод Қурбонов от спорти бўйича БААдаги турнирда 2 та медални қўлга киритди. Бу ҳақда Спорт вазирлиги хабар қилди.
Маълум қилинишича, Конкур бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Бекзод Қурбонов БААда ташкил этилган халқаро мусобақада иккита медалга сазовор бўлди. Ҳамюртимиз CS13* таснифидаги турнирнинг 135 см баландликдаги тўсиқлардан сакраш дастурида “Santos Hippica” лақабли тулпорда кумуш, Гран-при даражасида эътироф этиладиган 145 смли йўналишда эса “Matts VG” тулпори билан бронза медалига эга чиқди.