- Advertisement -
Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё кубогининг чорак финал босқичида Қатарга қарши баҳс олиб боради.
Ўзбекистон–Қатар учрашуви бугун, 3 февраль куни соат 20:30 да бошланади. Ўйин Дохадаги салкам 69 минг томошабинни ўз бағрига сиғдира оладиган “Ал-Байт” стадионида бўлиб ўтади.
Маълум қилинигича, учрашувда ўзбекистонлик футболчилар оқ либосда, дарвозабон эса қора либосда ҳаракатланади.
Осиё чемпионатининг чорак финалидан ўрин олган Эрон–Япония баҳси эса бугун соат 16:30 да бошланади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё кубогининг нимчорак финал босқичида Таиланд устидан 2:1 ҳисобида устун келган эди.