22.7 C
Узбекистан
Понедельник, 29 апреля, 2024

1 феврал куни VI тошкент халқаро марафонида  Иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш Жараёни бошланади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,270участниковПодписаться
- Advertisement -

1 февралдан бошлаб йилнинг энг кутилган спорт тадбирларидан бири  — 21 апрелда бўлиб ўтадиган VI Тошкент халқаро марафонига рўйхатдан ўтиш бошланади. Пойтахт анъанавий баҳор мавсумининг югуриши доирасида югуриш спортининг 5,5 мингдан ортиқ ҳаваскорларини қабул қилади. Тадбир дастурига 42 км классик марафон масофаси, 21 км ярим марафон масофаси ва 3 ҳамда 10 км масофалари киритилган. Марафон арафасида “Kids Run” оммавий югуриш мусобақаси ва скандинавча юриш бўйича мусобақаларнинг ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Марафон ташкилотчилари сифатида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимияти, Ўзбекистон МОҚ, Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Касаба уюшмалари федерацияси, “Ўзбекнефтгаз” АЖ, Ўзбекистон Енгил атлетика федерацияси иштирок этмоқда.

Қатъий ишонч билан таъкидлаш мумкинки, сўнгги вақтда Ўзбекистонда соғлом турмуш тарзининг ҳаваскорларини бирлаштирувчи янги югуриш маданияти шаклланган. Бутун йил давомида пойтахтда ва ҳудудларда, мамлакатнинг энг муҳим спорт тадбирларидан бири бўлмиш – Тошкент халқаро марафонига тайёргарлик бўлиб ҳисобланган оммавий югуриш мусобақалари, турли жамоавий мусобақалар ўтказиб келинмоқда. Умумий соврин фонди 720 млн. сўмни ташкил қилади. Ва илк маротаба, эркаклар ва аёллар орасида трасса рекорди учун асосий мукофотлардан ташқари бонуслар тақдим этилади – марафон масофаси учун 15 млн. сўм ва ярим марафон масофаси учун 10 млн. сўм.

Тошкент марафони халқаро миқёсдаги спорт тадбири бўлиб, World Athletics Label мақомига эга ҳамда World Athletics (Енгил атлетика федерациялари халқаро ассоциацияси) мусобақалар тақвимига киритилган. 2023 йилда, марафон доирасида, Парижда бўлиб ўтадиган ёзги Олимпия ўйинларига лицензиялар ўйналди, 2022 йилда эса марафон, 28 га яқин дунё мамлакатларини бирлаштирувчи, Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг спорт тадбирлари билан биргаликда ўтказилган.

Ўзбекистон Республикаси Енгил атлетика федерацияси Марказий Осиё Енгил атлетика ассоциацияси билан ҳамкорликда олтинчи маротаба ушбу спорт тадбирининг ташкилотчиси сифатида қатнашмоқда. Ҳар битта тайёргарлик босқичида марафонни юқори миқёсда ўтказиш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилади – трассанинг қопламасидан бошлаб антидопинг назоратини таъминлашгача. Тошкент халқаро марафони трассаси Халқаро марафонлар ва оммавий югуриш мусобақалари ассоциациясининг (AIMS) халқаро сертификатига эга. Тадбир арафасида Тошкентга югуриш марафонини баҳолаш мақсадида халқаро экспертлар етиб келади.

Старт-финиш шаҳарчаси пойтахтнинг энг марказида – Афросиёб ва Бешёғоч (Humo Arena спорт мажмуасининг майдони) кўчаларининг кесишиш нуқтасида жойлашади, масофалар маршрути эса марказий кўчалардан ўтиб, бу иштирокчиларга шаҳарнинг диққатга сазовор жойлари билан танишиб чиқиш ва югураётган янги Тошкентнинг муҳитини ҳис қилиш имкониятини беради.

VI Тошкент халқаро марафонида иштирок этиш учун https://perfend.com/events/sport/tashkent-marathon-6 ҳаволаси орқали Perfend.com платформасида рўйхатдан ўтиш ва танланган масофага мувофиқ ҳолда иштирокчининг старт тўловини амалга ошириш керак бўлади. Рўйхатдан ўтиш жараёни 2024 йил 1 февралдан 5 апрелгача давом этади. Марафонда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш тўлови – 350 минг сўм, ярим марафонда – 250 минг сўм, 10 км масофага оммавий югуриш мусобақасида – 190 минг сўм, 3 км масофага – 150 минг сўм, “Kids Run” (1км) ва скандинавча юриш (3 км) мусобақаларида – 150 минг сўмни ташкил қилади.

Ушбу йили ташкилотчилар томонидан кумуш, олтин ва платина иштирокчи рақамларини бериш бўйича янги хизмат жорий этилган. Ушбу старт пакети югурувчиларга трассани ўтиш трансляциясини марафоннинг телеграм-боти орқали онлайн режимда томоша қилиш имкониятини беради. Унинг қиймати танланган масофага боғлиқ бўлади — 250 минг сўмдан 1 млн. 200 минг сўмгача

Иштирокчи пакетига қуйидагилар киради:

  • танланган масофага мувофиқ ҳолда кўкрак старт рақами (1 дона);
  • 4 та тўғноғич;
  • рюкзак;
  • тадбир логотипи туширилган футболка;
  • тадбир кунида жамоатчилик транспортига 2 та чипта.

Иштирокчининг старт пакетини олиш учун https://perfend.com сайтида рўйхатдан ўтиш ва 2024 йил 17 апрелдан 19 апрелгача, соат 10:00 дан 18:00 гача пакетларни бериш пунктига ташриф буюриш ва рўйхатдан ўтган иштирокчи кодини ва/ёки рақамини кўрсатиш зарур. Иштирокчиларнинг пакетлари Енгил атлетика федерацияси биносида берилади (Тошкент ш., И.Каримов кўч., 98а).

2024 йил 5 апрелдан 12 апрелгача марафоннинг сайти ёки телеграм-боти орқали қўшимча тўлов қилган ҳолда, иштирокчининг пакетини етказиб бериш хизмати билан онлайн рўйхатдан ўтиш қўшимча хизмати жорий этилган.

Муҳим: Тошкент халқаро марафонида квота бўйича иштирок этувчи жамоалар учун аризалар ташкилий қўмита томонидан фақат белгиланган намунадаги бланкда қабул қилинади. Аризани 2024й. 1 февралдан 5 апрелгача info@uzmarathon.uz электрон манзилига ёзган ҳолда олиш мумкин.

Маълумотлар учун телефон: + 998951420184.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Европа Иттифоқида «TikTok»ни тўлиқ тақиқлаш масаласи кўтарилди

Финляндия парламенти аъзоси Ханна Косонен Хитой ҳукуматининг эҳтимолий жосуслиги туфайли «TikTok» ижтимоий тармоғини тўлиқ тақиқлаш масаласини кўтарди. Бу ҳақда...

Больше похожих статей

×