23.1 C
Узбекистан
Понедельник, 29 апреля, 2024

Ватан ҳимоячилари  куни муносабати билан  Тошкент шахрида Men G’olib ватанпарварлик оммавий югуриш мусобақаси бўлиб ўтди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,270участниковПодписаться
- Advertisement -

14-январ куни Ватан ҳимоячилари куни ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 32-йиллигини нишонлаш муносабати билан, 2024 йилги югуриш мавсумини очиб берган, Men G’olib ҳарбий-ватанпарварлик оммавий югуриш мусобақаси бўлиб ўтди.

“Humo Arena” спорт мажмуасининг майдончасидан 3 км ва 10 км масофага 1000 нафардан ортиқ югурувчилар старт олди. Ватанпарварлик югуриш мусобақасида нафақат мамлакатимиз қуролли кучлари вакиллари, куч ишлатиш тузилмаларининг ходимлари, ҳарбий ўқув муассасаларининг курсантлари, балки профессионал спортчилар ва ҳаваскор югурувчилар ҳам иштирок этишди.

 Тадбир асосий ташкилотчиси – Енгил атлетика федерацияси, бош ҳамкор – «Ўзбекнефтгаз» АЖ, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия, Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизмати, Давлат хавфсизлик хизмати Рақамли технологиялар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги қошидаги Ёшлар ишлари агентлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида бўлиб ўтди.

Men G’olib оммавий югуриш мусобақаси анъанавий тарзда йилига икки марта – Ватан ҳимоячилари ва Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил топган кун, ҳамда Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан ўтказилади. 2021 йилдан бошлаб Men G’olib югуриш мусобақаси Ўзбекистон куч ишлатиш тузилмаларининг вакиллари, ҳарбий хизматчилар, ҳарбий таълим муассасалари курсантлари ўртасида энг кутиладиган спорт мусобақаларидан бири бўлиб келмоқда.

Ўзбекистон Республикаси  ҳарбий ва куч ишлатиш тузилмаларининг раҳбарлари ўз ходимларининг жамоавий руҳини қўллаб-қувватлаш учун етиб келишди. Men G’olib югуриш мусобақасининг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби ҳамда Ўзбекистон триатлон федерацияси раиси Виктор Маҳмудов, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазири Адҳам Икромов, Мудофаа вазири ўринбосари, генерал-майор Ҳамдам Қаршиев, Ички ишлар вазири ўринбосари Зафар Қурбонов, Фавқулодда вазиятлар вазири ўринбосари Санжар Зупаров, Миллий гвардия қўмондони ўринбосари Сарвар Мамаюсупов иштирок этди.

– Men G’olib оммавий югуриш мусобақаси ўз мамлакатининг чинакам ватанпарварлари учун муҳим воқеадир, – деди Виктор Маҳмудов ўзининг табрик нутқида, “Спорт оммавий югуриш мусобақаси ҳар бир ҳарбий-куч тузилмаларининг муносиб вакилларини бир старт майдончасида тўплаш ва  уларнинг мардлиги, жасорати ва Ўзбекистон равнақи ва тараққиёти йўлидаги фидокорона хизматлари учун уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш учун қулай имконият бўлди.”

Илк маротаба 10 км масофага югуришда иштирок этиш учун топширилган аризалар сони 3 км масофада югуришга аризалар сонидан ошиб, бу Ўзбекистонда югуришнинг тобора оммалашиб бораётганидан ва соғлом турмуш тарзига онгли равишда ёндашишдан далолат беради. Авлодлар ўртасидаги алоқаларни ривожлантириш, ёш авлодни  Ватан ҳимоячилари байрами билан таништириш мақсадида катта ёшдаги болалар ота-оналари билан биргаликда Men G’olib ватанпарварлик-югуриш мусобақасида 3 км масофага югуришди.

Мусобақалар якка тартибда ва жамоавий биринчиликларда ташкил этилди.

Жамоавий биринчиликда куч ишлатишш тузилмалар идораларининг 7 та жамоаси ва ўқув таълим муассасаларининг 6 та жамоаси Men G’olib  кубоги учун курашишди. Улар орасида Мудофаа вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизмати, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси вакиллари ҳам бор эди. Ўқув таълим муассасаларининг жамоалари Қуролли кучлар академияси, Умумий хавфсизлик университети, Ички ишлар академияси, ФВВ академияси, Давлат хавфсизлиги хизмати академияси, Давлат Божхона қўмитаси институтининг курсантлари орасидан шакллантирилди.

Men G’olib жамоавий мусобақаларида тўртинчи маротаба Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги жамоаси ғолибликни қўлга киритди.

Якка тартибдаги биринчилик ғолиблари қуйидагилар бўлди:

3 км (эркаклар):

1.Нодирбек Муталипов — 8:43
2.Отабек Тошқуватов — 8:46
3.Хасан Мирсоатов — 8:47

3 км (аёллар):

1.Марьям Тожибоева — 11:03
2.Виктория Морозова — 11:25
3.Ойдина Икромова — 11:30

10 км (эркаклар):

1.Бекзод Байматов — 32:31
2. Шаҳрам Абдураҳмонов — 33:12
3.Мухриддин Мирзалиев — 33:27

10 км (аёллар):

1.Абдуллаева — 47:032.Лазиза Темирова — 47:033.Диана Вязикова — 47:04

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Президент Тошкент халқаро инвестиция форумига тайёргарлик билан танишди

Шавкат Мирзиёев 29 апрель куни III Тошкент халқаро инвестиция форумига тайёргарлик бўйича тақдимот билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар...

Больше похожих статей

×