23.3 C
Узбекистан
Суббота, 25 мая, 2024

Бугун Самарқанд шаҳрида шахмат бўйича VI жаҳон чемпионати бошланади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,350участниковПодписаться
- Advertisement -

25 — 30 декабрь кунлари Самарқанд шаҳрида шахматнинг блиц ва рапид йўналишлари бўйича VI жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.

Маълумот ўрнида айтиш керакки, I жаҳон чемпионати 2017 йил 25 — 31 декабрь кунлари Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида, II жаҳон чемпионати 2018 йил 25 — 31 декабрь Россиянинг Санкт-Питербург шаҳрида, III жаҳон чемпионати 2019 йил 25-31 декабрь Россиянинг Москва шаҳрида, IV жаҳон чемпионати 2021 йил 25 — 31 декабрь Польшанинг Варшава шаҳрида, V жаҳон чемпионати 2022 йил 25 — 31 декабрь Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида ўтказилган.

Самарқанд мезбонлик қиладиган VI жаҳон чемпионатида 50 дан ортиқ мамлакатдан 338 нафар (шундан 33 нафари ўзбекистонлик) спортчи 6 та медал учун баҳс олиб боради. Ушбу жаҳон чемпионатининг соврин жамғармаси 1 миллион долларни ташкил этади.

VI жаҳон чемпионати дастурига шахматнинг 2 та йўналиши (блиц ва рапид) киритилган бўлиб, ФИДЕ рейтингида 2 550 (эркаклар) ва 2 250 (аёллар) рейтингидан паст бўлмаган спортчилар иштирок этиши белгиланган.

Мусобақалар Самарқанд шаҳрида жойлашган “Silk Road Samarkand” туризм марказининг Конгресс холлида бўлиб ўтади. Очилиш маросими бугун Minyoun меҳмонхонасида ўтказилади. Унда Халқаро шахмат федерацияси президенти (ФИДЕ) Аркадий Дворковичнинг иштирок этиши режалаштирилган.

VI жаҳон чемпионатининг Рапид йўналиши 26 — 28 декабрь кунлари 13 турда, Блиц йўналиши 28 — 30 декабрь кунлари 21 турда бўлиб ўтади.

Шу ўринда айтиш керакки, VI жаҳон чемпионатида дунё рейтингида юқори ўринларда турган гроссмейстрерлар Магнус Карлсен, Даниил Дубов, Нодирбек Абдусаттаров, Гукеш Доммаражу, Винсент Каймер, Шахрияр Мамадиёров, Ян-Кшиштов Дуда, Ю Янъи, Максим Вашье-Лаграв, Левон Аронянларнинг иштирок этиши кутилмоқда.

Бундан ташқари VI жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун 185 нафар хорижий ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари ходимлари, блогер ва журналистлар, шунингдек, 570 нафар мухлислар аккредитациядан ўтказилган.

Бир ҳафта давом этадиган мазкур жаҳон чемпионатини юқори савияда ўтказиш учун Самарқандда катта тайёргарлик кўрилди. Бу йилга жаҳон чемпионати барча учун эсда қоларли таассуротларга бой бўлади деган умиддамиз.

МАНБА: «Халқ сўзи».

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда 4 ойда 63,9 мингта никоҳ ҳолатлари қайд этилган

Бу ҳақда Статистика агентлиги матбуот хизмати хабар берди.  Статистика агентлиги дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2024 йилнинг январь-апрель ойларида ФҲДЁ органларида 63,9...

Больше похожих статей

×