- Advertisement -
Анталья шаҳрида қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон кубогининг навбатдаги босқичида Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари олтин медалга эга бўлди. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси (МОҚ) матбуот хизмати хабар берди.
Манбага кўра, жамоавий дастурдаги беллашувларда ўзбекистонлик қиз ва йигитлар кучли жамоаларни мағлуб этиб, 1-ўринни эгаллади.
Ўзбекистон эркаклар жамоаси мусобақа давомида Грузия, Германия, Украина ва финалда Туркия жамоаларини мағлубиятга учратди. Қизлар эса Болгария, Польша ва Италия термалардан устун келди.
1.Ўзбекистон;
2.Туркия;
3.Руминия.
Қизлар:
1.Ўзбекистон;
2.Италия.