- Advertisement -
Унда Ўзбекистон делегацияси 22 та олтин, 18 та кумуш ва 31 та бронза медалларини қўлга киритди (жами 71 медаль). Бу тарихдаги энг яхши натижамиз бўлди (аввалги энг яхши натижамиз: 20 та олтин, 24 та кумуш ва 25 та бронза, 2018 йил).
Умумжамоа ҳисобида Ўзбекистон 5 ўринни эгаллади.
Хитой, Япония ва Жанубий Корея Осиё ўйинларининг етакчилари бўлди.
Қитъа ўйинларида 45 давлатнинг 12 мингдан зиёд спортчилари иштирок этди.