- Advertisement -
2030 йилги жаҳон чемпионати ноодатий бўлади.
Турнир ўйинлари олти мамлакат ва уч қитъада ўтказилади. Бу ҳақда ФИФАга таяниб, Athletic хабар бермоқда.
Демак, 2030 йилги жаҳон чемпионатига Испания, Португалия ва Марокаш мезбонлик қилади. Шу билан бирга, биринчи жаҳон чемпионатининг юз йиллиги муносабати билан Уругвай, Аргентина ва Парагвай терма жамоаларига илк ўйинларини ўз уйларида ўтказиш имконияти берилди.
Қайд этилишича, барча олти жамоа жаҳон чемпионати финал босқичига тўғридан-тўғри йўлланма олади. Мусобақа тарихда илк бор уч қитъада ўтказилади.