- Advertisement -
Янги мавсумга тайёргарликни Туркиянинг Анталья шаҳрида олиб бораётган «Навбаҳор» мураббийлар штабида янги мутахассис иш бошлади. Бу сербиялик жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий Алекс Бошкович.
Бошкович 1993 йилнинг 10 майида Сербия пойтахти Белград шаҳрида туғилган. Мураббийлик фаолияти давомида “Металак” (Сербия), “Нанкин Сити” (Хитой), “Ал-Батин” (Саудия Арабистони), “Казма СК” (Қувайт), “Виста” (Россия) ва “Ботев Пловдив” (Болгария) клубларида жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий бўлиб ишлаган.
Бундан ташқари, Германиянинг “Айнтрахт” клубида «Catapult» мутахассиси сифатида фаолият юритган.
Манба:SPORT.uz