Ниҳоят, “Қизилқум” клубига янги бош мураббий тайинланди. Ўтган йили навоийликлар жамоасига устозлик қилган сербиялик Никола Лазаревичдан сўнг бу лавозимни Асрор Алиқулов эгаллади. Ушбу мутахассис “Қизилқум”да ишга киришганига бир неча ҳафта бўлди. Клуб матбуот хизмати мазкур мураббий билан расман шартнома имзоланганини эълон қилди.
2017 — 2018 йилларда «Шўртан», 2018 — 2019 йилларда «Машъал» ҳамда 2020 — 2021 йилларда яна Ғўзорнинг «Шўртан» жамоаларида бош мураббий лавозимида ишлаган.
Қолаверса футболчилик фаолиятида 5 маротаба Ўзбекистон чемпиони, 5 марта Ўзбекистон Кубоги соҳибига айланган, Ўзбекистон терма жамоасида 60 дан ортиқ учрашув ўтказган”, — дейилади, хабарда
Манба: SPORT.uz