- Advertisement -
Орадаги фарқ қарийб бир миллиардни ташкил этган. Португалиялик футбол юлдузи Криштиану Роналдунинг «Ан-Наср»даги тақдимоти Жаҳон чемпионати финалидан кўра кўпроқ томошабин йиғди.
Журналист Педру Сепулведанинг сўзларига кўра, 37 ёшли ҳужумчининг таништирув маросимини дунёнинг 40та канали орқали 3 миллиардга яқин одам кузатган.
Солиштириш учун, Аргентина ва Франция терма жамоалари ўзаро тўқнаш келган Қатардаги Жаҳон чемпионати финалини (3:3, пен — 4:2) эса бутун дунё бўйлаб 2 миллиард киши томоша қилган.