14 C
Узбекистан
Понедельник, 25 ноября, 2024

Шахмат: Нодирбек Абдусатторов халқаро турнирнинг рапид йўналишида тенгсиз

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Озарбайжоннинг Баку шаҳрида шахмат бўйича “Вугар Гашимов” хотирасига бағишланган VIII халқаро турнирнинг рапид йўналишидаги баҳслар ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторовнинг ғалабаси билан якунланди. Дунёнинг 10 нафар номдор гроссмейстерлари қатнашаётган нуфузли мусобақанинг рапид йўналишидаги баҳсларида Нодирбек ўзига хос натижа қайд этди.

Кучли руҳий босим остида ўтган 4-турда Нодирбек Абдусатторов озарбайжонлик Абдулла Гадимбайли билан, 5-турда хитойлик Ванг Хао билан (0,5:0,5) муросага келди. 6-турда АҚШ вакили Сэм Шенклендни мағлуб этди. 7-турда энг яқин таъқибчиси озарбайжонлик Рауф Мамедовни мағлубиятга учратди. Руминиялик Ричард Раппорт ҳамда сўнгги турда ҳиндистонлик Гукеш билан дурангга эришди.

Шиддатли ўйинлар якунида 9 турнинг 5 тасида ғалаба, 4 тасида дурангга эришган Нодирбек Абдусатторов 14 очко билан турнирнинг рапид йўналиши ғолибига айланди.

Бугун, 21 декабрь халқаро турнир низомига биноан иштирокчилар учун дам олиш куни этиб белгиланган. Эртага, 22 декабрдан эътиборан 10 нафар шахматчи ушбу турнирнинг блиц йўналишидаги мусобақаларда ғолиблик учун курашни бошлашади.

Эслатиб ўтамиз, 2014 йилдан бери ташкил этиб келинаётган “Вугар Гашимов” халқаро турнирида ўз вақтида Магнус Карлсен тўрт маротаба, Шахрияр Мамедъяров икки марта, америкалик Фабиано Каруан бир марта чемпионликка эришган.

“Вугар Гашимов” хотирасига бағишлаган VIII халқаро турнирнинг блиц йўналишидаги баҳслар 24 декабрга қадар давом этади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×