14 C
Узбекистан
Понедельник, 25 ноября, 2024

«Париж-2024» сари дадил одим ташлаган спортчиларимиз кутиб олинди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Колумбиянинг Богота шаҳрида оғир атлетика бўйича ўтказилган Жаҳон чемпионатида 3 та олтин, 1 та кумуш ва 1 та бронза медалини қўлга киритиб, 90дан зиёд давлатлар орасида кучли олтиликдан жой олган Ўзбекистон спорт делегацияси юртимизга қайтиб келди.

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида ватанимиз спорт шуҳратини улуғлаган оғир атлетикачиларимиз Спортни ривожлантириш вазири Адҳам Икромов ва Миллий олимпия қўмитаси бош котиби Ойбек Қосимов, Мудофаа вазирлиги, Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси мутасаддилари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида тантанали кутиб олинди.

Хабар берганимиздек, «Париж-2024» олимпиадасининг муҳим рейтинг очколарини қўлга киритган спортчиларимиздан Руслан Нуруддинов олтин медалга, Кумушхон Файзуллаева кумуш ва бронза медалларига мушарраф бўлиши, иқтидорли ёш оғир атлетикачиларимиз Нигора Абдуллаева, Муҳаммадқодир Тоштемиров, Достон Ёқубовнинг ўз вазнларида кучли ўнликдан жой олиши Ўзбекистон спортининг ғалабали одимлари бардавом эканлигини кўрсатди.

Кутиб олиш маросимида мутасаддилар, кенг жамоатчилик вакиллари атлетларимизни қўлга киритилган ютуқлар билан қутлаб, келгусида улардан янада улкан натижаларни кутиб қолишларини таъкидлашди.

Хусусан, 109 килограмм вазн тоифасида жаҳон оғир атлетика чемпионлиги довонига қайтган Руслан Нуруддиновнинг ғалабаси эътиборли бўлганлиги айтилиб, бу натижа ўзбек оғир атлетикасида янги саҳифа очганлиги эътироф этилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×