27.9 C
Узбекистан
Четверг, 18 апреля, 2024

Шахмат: Ўзбекистон жаҳон чемпионатининг чорак финалида!

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,240участниковПодписаться
- Advertisement -

Исроилда шахмат бўйича жамоалар ўртасида давом этаётган жаҳон чемпионатининг кеча, 3 ва 4-тур ўйинлари ўтказилиб, Ўзбекистон терма жамоаси муддатидан аввал чорак финал масаласини ҳал қилди. Ҳар иккала гуруҳдаги ўйинлар ўзига хос кутилмаган натижаларга бой бўлди.

Ҳамюртларимиз жой олган “Б” гуруҳида деярли барча жамоаларда кейинги босқичга чиқиш имконияти сақланиб турибди.

Кеча ўтган 3-тур баҳсларда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари АҚШ вакилларига қарши дона сурди. Жамоамиздан ёш ва тажриба бобида анча устун бўлган америкалик шахматчиларнинг 3 нафари вакилларимиз билан дуранг натижага эришган бўлса, Жавоҳир Синдаров — Лазаро Брузон учрашувида ёш шахматчимиз ғалаба қозонди. Натижа Ўзбекистон-АҚШ — 2,5-1,5 кўриниш олди.

Шунингдек, ушбу турдаги марказий ўйинлардан бири Ҳиндистон- Озарбайжон ўртасида кечди. Шахриёр Мамедьяров етакчилигидаги озарбайжонликлар ҳинд жамоасини 2,5-1,5 ҳисобида доғда қолдирди ва бу қайсидир маънода ҳамюртларимизнинг етакчи ўринга чиқиб олишига ҳисса қўшди.

4-турда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари турнирнинг ва гуруҳнинг энг кучли жамоаларидан бири бўлган ҳиндистонликлар билан рўбарў келди. Чемпионатнинг шиддатли ва эътиборли ўйини бўлган баҳсда ҳамюртларимиз шахмат ватани вакилларини 3,5-0,5 ҳисобида мағлуб этди ҳамда “Б” гуруҳида етакчилигини мустаҳкамлаб олди.

Айнан ушбу ютуқ ҳамюртларимизнинг бугун, 22 ноябрь кунги ўйинлари қандай якун топишидан қатъи назар кейинги босқичга чиқишини таъминлади.

“А” гуруҳидаги ўйинларда энг юқори рейтингга эга жамоа Франция кеча ўтказилган 3-турда Испания билан дурангга эришди ва умумий очколар сонини 5 тага етказиб олди.

Хитой шахматчилари кутилмаганда Украинани 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, очколар сонини 8 тага етказган ҳолда гуруҳ пешқадамлигига эришди. Ушбу гуруҳда баҳс юритаётган Исроил Польша жамоаси билан муроса йўлини танлади.

Ортда қолган ўйинлар сарҳисобига кўра, “А” гуруҳида жамоаларнинг жойлашуви қуйидаги кўринишни олган.

Хитой-8 (13), Франция-5 (9,5), Украина-5 (9), Испания — 4 (7,5) Нидерландия — 2 (7,5), Жанубий Африка – 0 (1,5).

Мамлакатимиз шахматчилари ҳаракатланаётган “Б” гуруҳида эса Ўзбекистон-6 (10), Озарбайжон-5 (9), Исроил-4 (8), Ҳиндистон 4- (7), Польша — 3 (7,5), АҚШ — 2 (6,5) очколарга эга бўлиб турибди.

Бугун, 22 ноябрь куни жаҳон чемпионатининг 5-тур ўйинлари бўлиб ўтади. Мазкур баҳсларда Ўзбекистон терма жамоаси “Б” гуруҳдаги сўнгги ўйинини Польша жамоасига қарши ўтказса, Ҳиндистон-АҚШ, Озарбайжон-Исроил билан куч синашади.

“А” гуруҳида Нидерландия-Украина, Франция-Хитой ва Жанубий Африка Республикаси-Испания учрашувлари ўтказилади.

Жаҳон чемпионатининг ғолиб ва совриндор жамоалари 26 ноябрь куни аниқланади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда яна бир болалар сиропи дорихоналардан қайтариб олинмоқда

Ижтимоий тармоқларда "Rinotin kids" маҳсулоти тўғрисидаги хабарлар тарқалмоқда. Санэпидқўмита Ахборот хизмати хабарига кўра, маҳсулотнинг рухсатномаси бекор қилинди. Маълум қилинишича, Санэпидқўмита мутахассислари...

Больше похожих статей

×