24.4 C
Узбекистан
Пятница, 26 апреля, 2024

Ҳоким “Ўзбекистон футболи ривожига қўшган ҳиссаси учун” кўкрак нишони билан тақдирланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,270участниковПодписаться
- Advertisement -

Бухорода ўзбек футболининг 110 йиллиги муносабати билан футбол фестивали бўлиб ўтди.
Фестиваль доирасида Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Эрматов бошчилигидаги делегация, ўзбек футболининг фахрийлари, вилоят ҳокимлиги, секторлар раҳбарлари ва спорт жамоатчилиги иштирокида учрашув ўтказилди.

Унда Бухорода футбол ривожи йўлида амалга оширилган ишлар ва келгуси режалар муҳокама этилди. Бу борада ўзбек футболи фахрийлари – Тўлаган Исоқов, Биродар Абдураимов, таниқли шарҳловчи Мирзаҳаким Тўхтамирзаевнинг фикр-мулоҳазалари эшитилди.

Тадбирда сўз олган Равшан Эрматов Бухоро вилояти нафақат ижтимоий-иқтисодий ривожланган, балки футбол бўйича ҳам ўзига хос мактабига эга ривожланган ҳудудлардан эканини айтди. Бухорода футболни янада ривожлантириш йўлида ҳамкорликда ишлашга тайёрлигини маълум қилди.

Вилоят ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Ботир Зарипов воҳа футболини янада ривожлантириш, бу йўлда яратилаётган шарт-шароитлар ҳақида тўхталиб ўтди.

Тадбир якунида вилоят ҳокими Ботир Зариповга “Ўзбекистон футболи ривожига қўшган ҳиссаси учун” кўкрак нишони топширилди.

Бундан ташқари, вилоят секторлари раҳбарлари, вилоят ҳокимининг тегишли ўринбосарлари, корхона ва ташкилотлар мутасаддиларига эсдалик совғалари тақдим этилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Давлат иштирокидаги йирик корхоналарни трансформация қилиш жадаллаштирилади

“Давлат иштирокидаги йирик корхоналарни трансформация қилиш ва хусусийлаштириш жараёнларини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-163-сон 19.04.2024 й) қабул қилинди....

Больше похожих статей

×