6 C
Узбекистан
Понедельник, 25 ноября, 2024

Шахмат: Ўзбекистон-АҚШ мағлубиятга тенг дуранг

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Ортда қолган 4-тур натижаларига кўра, ҳамюртларимиз АҚШ вакилллари билан дурангга ихтиёрий-мажбурий тарзда рози бўлди.Шу кунларда Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида 44-бутунжаҳон шахмат олимпиадаси қизғин давом этмоқда.

Бундай дейишимизга сабаб, терма жамоамиз аъзоси Нодирбек Абдусатторов қора доналарда Фабиано Караунани мағлубиятга учратган бўлса, Нодирбек Ёқуббоев жаҳон рейтингида 6-ўринда жой олган Левон Аронян билан оқ доналарда дуранг ўйнади. Жавоҳир Синдоров қора доналарда Уэсли Содан мағлуб бўлди.

Тажрибали Жаҳонгир Воҳидов эса Сэм Шенкленд билан ўйин аввалида ишончли дона сурди. Бироқ, 51-юришга келиб Жаҳонгир деярли юз фоизлик ғалабани қўлдан чиқарди. Бу эса америкаликлар учун ғалабага тенг дурангни тақдим этди.Ушбу дурангдан сўнг терма жамоамизнинг очкоси 7 тага етди. Бунгача вакилларимиз учта баҳсда ғалабага эришганди.

Шахмат олимпиадасининг қизлар ўртасидаги ўйинлари ҳам муросасиз баҳсларга бой кечмоқда. Шахматимиз маликалари кеча Доминикан Республикасини 3:1 ҳисобида мағлуб этди. Нилуфар Ёқуббоева ва Умида Омонова дурангга имзоо чеккан бўлса, Мафтуна Бобомуродова ва Маржона Маликова ғолибликни тантана қилди. Шу тарзда Ўзбекистон қизлар терма жамоаси шахмат олимпиадасида 3 та ғалабани қўлга киритиб турибди.

Эркаклар жамоалари ўртасидаги ўйинлар кутилган ва кутилмаган натижалар билан барчани ҳайратга солмоқда. Чемпионатда Ҳиндистоннинг учта жамоаси қатнашаётган бўлса, уларнинг барчаси юз фоизлик имконият билан ҳаракатланаётган бир пайтда Ҳиндистон-3 жамоаси кеча Испанияга имкониятни бой берди.

Олимпиаданинг марказий учрашувларидан бири ҳисобланган Франция-Ҳиндистон жамоаси “дуэли”да дуранг қайд этилди. Ҳиндистон-2 жамоаси эса бир тур муқаддам Карлсен етакчилигидаги Норвегияни мағлуб этган Италияни 3-1 ҳисобида доғда қолдирди.

Ўзбекистон эркаклар жамоаси 5-турда 4-турда Украина шахматчиларини енгган Словакия билан, қизларимиз эса вьетнамлик дугоналари билан учрашади.

Эслатиб ўтамиз, 44-шахмат олимпиадасининг 5-тур ўйинлари бугун бўлиб ўтади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×