«Бунёдкор» футбол клуби президенти, ЎФА ижроқўми аъзоси Меҳриддин Абдуллаев клуб фаолиятини янада ривожлантириш бўйича кўрсатмалар бериб, жамоада ёш футболчиларни тайёрлаш борасидаги мавжуд тизимни танқид остига олди.
“Академия фаолиятини таҳлил қилиш натижалари шуни кўрсатмоқдаки, яқин келажакда ”Бунёдкор” футбол академиясида туб ўзгаришлар жараёнини бошлаш зарур. Футболчиларни тайёрлаш бўйича янги, мақсадли дастур ишлаб чиқиш зарур, бу эса талабларга тўлиқ жавоб беради. бугунги кун талаблари ва Европа футбол стандартларига жавоб беради. Асосий мақсад академия ва клуб фаолиятини тубдан ўзгартириш, яъни мавжуд тизим, шарт-шароитлар ва аввалги ривожланиш дастурларини янгилаш, муҳитни яхшилашдир”, — дейди клуб президенти.
Мажлисда тилга олинган қатор муаммолар, турли жиҳатларни инобатга олган ҳолда Абдуллаев ташкилий масалани кўриб чиқди ва «Бунёдкор» футбол академиясига янги директор тайинлади. Бу лавозим мамлакатимиз футболининг кўзга кўринган вакилларидан бири Азизбек Ҳайдаровга насиб этди. Узоқ йиллар «қалдирғочлар» сафида тўп сурган Ҳайдаров эндиликда «Бунёдкор»нинг малакали футболчиларини тайёрлаш тизимида иш бошлайдиган бўлди.