17.6 C
Узбекистан
Вторник, 15 апреля, 2025

Ўзбекистонда ногиронлиги бўлган болалар учун кундузги парвариш хизмати йўлга қўйилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,410участниковПодписаться
- Advertisement -

“Ногиронлиги бўлган болаларга ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-41-сон, 03.02.2025 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар қилди.

Қарорга кўра, 2025 йил 1 мартдан тажриба-синов тариқасида босқичма-босқич Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Қашқадарё, Самарқанд, Сурхондарё ва Тошкент вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида, 2025 йил 1 октябргача республиканинг қолган ҳудудларида 3 ёшдан 18 ёшгача ногиронлиги бўлган болалар учун давлат-хусусий шериклик асосида кундузги парвариш хизмати йўлга қўйилади.

Бунда ногиронлиги бўлган болалар кундузги парвариш хизматига уларнинг ота-оналари билан “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ўртасида тузилган ижтимоий шартнома асосида ҳамда Психологик-тиббий-педагогик комиссия томонидан белгиланган тартибда берилган хулосага мувофиқ қабул қилинади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Шавкат Мирзиёев Чорвоқда қуриладиган Sea Breeze Uzbekistan туризм марказининг мастер-режаси билан танишди

Президент Шавкат Мирзиёев 14 апрель куни “Sea Breeze Uzbekistan” халқаро туризм марказининг мастер-режаси тақдимоти билан танишди. Бу ҳақда Президент...

Больше похожих статей

×