10.1 C
Узбекистан
Воскресенье, 24 ноября, 2024

Дори иситмаси ҳақида эшитганмисиз?

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

«Келиб чиқиши номаълум иситма » атамаси клиник амалиётда тез-тез учрайдиган вазиятларни билдиради. Баъзида номаълум келиб чиқадиган иситма синдроми дори таъсири билан боғлиқ бўлиб, дори иситмаси деб аталади.

Дорилар ножуя реакцияларининг 3-5% ни иситма ташкил қилади ва кўпинча ягона ёки асосий асоратдир.

Дори иситмаси организмнинг қабул қилинган маълум препаратларга нисбатан жавоб реакцияси сифатида намоён бўлади. Бундан асосан ўзбошимчалик билан, шифокор тавсиясисиз турли дори-дармонларни қўлловчилар азият чекиши эҳтимоли катта.

Дори иситмаси препаратни қўллашнинг 7-10-кунларидан бошланади. Аста-секин ўсиб борувчи доимий ёки ремитацион турдаги иситма 39 — 40 даражага кўтарилади ва уни келтириб чиқарган дори ичиш тўхтатилгунга қадар давом этади.

Тана ҳарорати кўтарилганда, кўпинча титроқ кузатилади. Қон таркибида эозинофиллар (лейкоцитлар) сони ортиб кетиши кузатилади.

Бироз вақт ўтгач, иситма беморнинг препаратга юқори сезувчанлигига хос бўлган бошқа белгилар билан бирга келади: қизамиққа ўхшаш тошма, пурпура, катта-катта тошмалар.

Оғирроқ асоратларнинг ривожланиши камроқ учрайди — фокал некрозли артерит, эксфолиатив дерматит, гемолитик анемия, тромбоцитопения ва бошқа реакциялар.

Дори иситмаси аллергик реакция сифатида ёки препаратнинг организмга бевосита токсик таъсири натижасида ривожланади.

Иситма узоқ вақт давомида дори иситмаси синдромининг асосий ёки ҳатто ягона кўриниши бўлиши мумкин. Бунинг сабабларини ўрганиш учун беморнинг эпидемиологик тарихини, унинг касбини, одатларини ва касаллик тарихини қайта кўриб чиқиш керак. Беморни замонавий усуллардан фойдаланган ҳолда такрорий чуқу текширувдан ўтказиш ҳам муҳимдир.

Дори иситмасини келтириб чиқарган препаратни тўхтатгач, ҳар доим ҳам ҳароратнинг нормаллашиши биринчи кунларда содир бўлмайди, прекпарат организмдан чиқиб кетиши билан ҳолат яхшиланиб боради.

Кўпинча дори иситма қуйидаги дорилар гуруҳларини қўллашда пайдо бўлади:

— микробларга қарши препаратлар ;

— цитостатик дорилар;

— юрак-қон томир препаратлари;

— марказий асаб тизимига таъсир қилувчи дорилар;

— яллиғланишга қарши дорилар ;

— турли хил дорилар гуруҳлари, шу жумладан таркибида йод сақловчи конраст моддалар, антигистаминлар, клофибрат, аллопуринол, левамизол, метоклопрамид, симетидин ва бошқалар.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×