40.7 C
Узбекистан
Вторник, 18 июня, 2024

Магнит бўрони пайтида нима қилиш керак: 5 та фойдали маслаҳат

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,430участниковПодписаться
- Advertisement -

Магнит, шунингдек, геомагнит бўронлар қуёш шамоли ва чақнашлари натижасида Ер магнитосферасидаги бузилишлардир. Ушбу бўронлар сайёрамизга турли хил таъсир кўрсатиши мумкин. Жумладан, сунъий йўлдош алоқалари, электр тармоқлари ва ҳатто соғлиғимиздаги муаммоларни ҳам қўзғатиб юбориши ҳеч гап эмас.

Илмий ҳамжамиятлар доимий равишда бундай пайтда қандай ҳаракатланиш ҳақида турли йўриқномалар ишлаб чиқса ҳам, ҳар бир киши магнит бўронларга руҳан тайёр бўлиши ва бундай ҳодисалар пайтида юзага келиши мумкин бўлган хавфларни қандай камайтиришни билиши муҳимдир. Шундай экан қуйида берадиган 5 та маслаҳатимиз ўқувчиларимизга фойдали бўлади деган умиддамиз.

1-маслаҳат: Хабардор бўлинг!

Магнит бўронлар билан курашишда биринчи қадам уларнинг пайдо бўлиши ва интенсивлиги ҳақида хабардор бўлишдир. Гарчи бу жуда жўн аргумент бўлиб туйилса ҳам, аслида магнит бўронлари ҳақида эртароқ хабардор бўлиш керакли чораларни кўриш учун етарли вақтга эга бўлишни англатади. Масалан, «Халқ сўзи» сайтини кузатиш сизга бундай имкониятни тақдим эта олади.

Бундан ташқари, кўплаб мамлакатларда яқинлашиб келаётган магнит бўронлари ҳақида огоҳлантиришларни тақдим этадиган космик об-ҳавони башорат қилиш марказлари мавжуд. Ушбу огоҳлантиришларни кузатиб туриш сизни бир қадам олдинда бўлишингизни кафолатлайди.

2-маслаҳат: Кўчага зарур бўлмаганда чиқманг!

Юқори геомагнит фаоллик даврида, айниқса, бу қуёш нурларига таъсирчан бўлганлар учун очиқ ҳавода вақт ўтказиш яхшилик билан тугамаслиги мумкин. Магнит бўронлар бош айланиши, бош оғриғи ва умумий ҳолсизлик каби аломатларни пайдо қилади.

Агар сиз зарурият билан кўчага чиқишингиз керак бўлса, тонгда ёки кечқурун буни амалга оширишингиз сиз учун фойдалироқ бўлади. Куннинг бу даврида магнит бўронлари анча суст бўлади. Ўзингизни қулай ҳис қилиш учун қулай усти-бош танлаганингиз ҳам мақсадга мувофиқдир.

3-маслаҳат: Витаминли таом истеъмол қилинг, медитация ёки йога билан шуғулланинг!

Магнит бўронлари пайтида соғлом турмуш тарзига амал қилиш ҳам муҳим. Гарчи сиз бутун умрингиз давомида бундай қилмаган бўлсангиз ҳам, айнан бугун йиллар давомидаги мақсадингиз, соғлом турмуш тарзини бошлашингиз мумкин. Биринчи навбатда, етарлича дам олинг, чунки яхши дам олган тана стрессни осонликча енгади. Иммунитет тизимини ва умумий саломатликни қўллаб-қувватлаш учун витаминлар ва минералларга бой овқатланиш рационига амал қилинг.

Нафас олиш машқлари, медитация ёки йога каби енгил машқларни амалга оширинг. Ушбу амалиётлар танангизнинг ташқи магнит тебранишларига жавобини барқарорлаштиришга ёрдам беради.

Яна бир муҳим нарса шуки, шундай кунларда спиртли ичимликлар ичмаслигингиз ва тамаки чекмаслигингизни тавсия қилган бўлардик. Шифокорларнинг фикрича, ичкилик ва тамаки инсон танасини зарарли магнит тўлқинларига мойил қилиб қўяди.

4-маслаҳат: Электрон қурилмаларни тизимдан узиб қўйинг!

Магнит бўронлар электрон қурилмалар ва алоқа тизимларида носозликлар пайдо бўлишига сабаб бўлади. Юқори геомагнит фаоллик вақтида зарур бўлмаган нарсаларни электр тармоғидан узиб, электрон қурилмаларингизни ҳимоялашингиз зарур. Ушбу эҳтиёт чораси электр қуввати ошиши ва электроникангизга мумкин бўлган шикастланишларнинг олдини олишга ёрдам беради.

Бундан ташқари, ГПС ва алоқа қурилмаларидан фойдаланишда эҳтиёт бўлинг, чунки магнит бўронлари уларнинг аниқлигига халақит бериши мумкин. Чоп этилган хариталар ёки муқобил алоқа усуллари каби захира режасига эга бўлиш узилишлар юзага келганда фойдали бўлиши мумкин.

5-маслаҳат: Соғлигингизни назорат қилинг!

Магнит бўронлари пайтида танангиздаги ўзгаришларни таҳлил қилиб боринг. Масалан, юрак-қон томир тизими билан боғлиқ муаммолари бўлган одамлар симптомларнинг вақтинча ёмонлашишини сезиши мумкин. Ҳар қандай керакли дори-дармонларни имкон қадар ёнингизда сақланг. Соғлиғингизда ўзгаришлар сезсангиз, шифокорингизга мурожаат қилинг.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон элчиси Латвия Президентига ишонч ёрлиқларини топширди

Ўзбекистоннинг Латвиядаги янги элчиси Тимур Раҳмонов кеча Латвия Президенти Эдгарс Ринкевичсга ишонч ёрлиқларини топширди. Расмий маросим доирасида бўлиб ўтган суҳбатда...

Больше похожих статей

×