24.8 C
Узбекистан
Пятница, 31 мая, 2024

Дунёда вабога қарши ваксиналар тақчиллиги кузатилмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,370участниковПодписаться
- Advertisement -

Сўнгги йилларда қатор минтақалар бўйлаб авж олаётган вабо эпидемияси миллионлаб инсонлар ҳаётини хавф остида қолдирмоқда. Гарчи бу оғир хасталикдан ҳимояланиш чораси аллақачон топилган бўлса-да, бироқ унга қарши вакциналар захираси ниҳоясига етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Гебрейесус ва Замбия президенти Хакаинде Хичилем муаллифлигида эълон қилинган таҳлилий мақола айни шу ўткир муаммога бағишланди. 

Қайд этилишича, уч йилдан буён сайёрамизда мазкур эпидемия билан боғлиқ вазият тобора ёмонлашяпти. Масалан, 2021 йилда 223 минг киши бу дардга чалинган бўлса, 2022 йилда мавжуд кўрсаткич икки баробар ошиб, 473 мингтага етди. 

2023 йилги ҳисоб-китоблар эса янада хавотирли. Жаҳон бўйича ўтган йили 700 мингдан кўпроқ беморга вабо ташхиси қўйилган. Энг ёмони, ҳозир ҳам 23 мамлакатда касалланиш ҳолатлари рўйхатга олиняпти ва 1 миллиарддан зиёд инсоннинг саломатлиги хавф остида. 

Бироқ фармацевтика компаниялари паст рентабеллик туфайли бу касалликка қарши вакциналар ишлаб чиқаришни тўхтатиб қўйган. Чунки аксарият вабо ўчоқлари энг қашшоқ мамлакатларда аниқланяпти. Табиийки, улар бундай ҳимоя воситаларини катта миқдорда харид қилишга қодир эмас.

Шунга қарамай, жорий йилда 37-50 миллион доза вакцина ишлаб чиқарилиши прогноз қилинмоқда. Лекин бу миллионлаб одамлар эҳтиёжларини қоплаш учун етарли эмас. 

Шундан келиб чиқиб, ЖССТ ишлаб чиқарувчилар, ҳомийлар ва ҳукуматларни бу борада ҳамкорликка ҳамда вабога қарши курашиш учун барча зарур чораларни кўришга чақирди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

“112” ягона диспетчерлик хизмати ташкил этилади

“112” ягона диспетчерлик хизмати фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (304-сон, 29.05.2024 й.) қабул қилинди. Бу ҳақида Адлия вазирилиги хабар берди.  Қарорга кўра,...

Больше похожих статей

×