“Аҳоли саломатлиги — 2030” стратегияси лойиҳасининг 2024-2026 йилларга мўлжалланган амалий тадбирлар режасига кўра, юртимиздаги 565 та даволаш-профилактика муассасасида сунъий интеллект технологияларини жорий этиш режалаштирилмоқда.
Шу мақсадда:
— 475 минг нафар ходимнинг рақамли технологиялар бўйича малакасини ошириш;
— “KfW” банкининг “Рақамли соғлиқни сақлаш ислоҳотларини қўллаб-қувватлаш” лойиҳаси доирасида рақамли соғлиқни сақлаш ягона платформасини яратиш;
— тиббиёт соҳасида кўрсатилаётган хизматларни рақамлаштириш;
— даволаш-профилактика муассасаларини ахборот-техника воситалари билан таъминлаш орқали моддий-техник базасини мустаҳкамлаш;
— тиббиёт ходимларининг рақамли технологиялар билан таъминланганлик даражасини 100 фоизга етказиш назарда тутиляпти.