29.7 C
Узбекистан
Суббота, 12 июля, 2025

Шифокор пиротехника воситалари зараридан огоҳлантирди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,660участниковПодписаться
- Advertisement -

Янги йил байрамигача ҳали тўрт ҳафтага яқин вақт бор. Аммо аллақачон кўча-кўй, тураржойлар атрофи ва бошқа жамоат жойларида “пақилдоқ”лар қулоқни қоматга келтира бошлади. Қонуний тақиқларни четлаб ўтиб, бундай матоҳларни яширинча пуллаётганларни жондан азиз фарзандларимиз саломатлиги ташвишга солмаслиги табиий.

Бироқ пиротехника воситаларининг асосий харидори бўлган ўйинқароқ болалару ўсмирларни нега ота-оналари, яқинлари, устоз-мураббийлари, кенг жамоатчилик вакиллари етарлича назорат қилмаяпти?

Даврон Тўлаганов,
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бош директори:

— Бу мавзуга такрор-такрор тўхталамиз, «пақилдоқ»ларнинг саломатлик ва ҳаёт учун хавфли жиҳатлари хусусида чиқишлар қиламиз. Лекин, афсуски, бу муаммо ҳар қиш фаслида қаршимиздан чиқаверади.

Мана, ўтган мавсумда Янги йил арафаси ва байрамдан кейинги кунларда пиротехника воситаларидан олинган жароҳатлар туфайли марказимиз ҳамда унинг ҳудудий филиалларига ўнлаб оғир аҳволдаги беморлар мурожаат қилди. Энг ёмони, улардан 50 фоизи шифохонада узоқ ётиб даволанишига тўғри келди. Ҳатто баъзилари ҳануз асоратлардан азият чекмоқда.

Чунки бундай воситаларнинг бехосдан қаттиқ пақиллаши кишиларни чўчитиб, юрак-қон томир тизимига ўта салбий таъсир кўрсатади. Ушбу ҳолат фожиали ўлим билан ҳам якун топиши мумкин.

Юз, кўз, қўл соҳаларида оғир куйиш жароҳатлари;

— кўзларнинг шикастланиши ва кўриш фаолиятининг қисман ёки бутунлай бузилиши;

— жароҳат асорати билан боғлиқ пластик операцияларга муҳтожлик, куйган соҳаларда дағал чандиқлар;

— қўл бармоқлари соҳаларида контрактуралар ҳосил бўлиши “пақилдоқ” ва салютларнинг салбий оқибатларидир.

Қолаверса, пиротехника воситалари шовқинидан қаттиқ қўрқиш туфайли руҳий бузилиш, сурункали асаб ва қон-томир тизими касалликлари, қандли диабет, ҳомилага зиён етиши эҳтимоли юқори.

Яқин масофада пиротехника пақиллашидан инсон баротравма ва акустик жароҳатлар олиб, карлик ёки умрбод қулоқ шанғиллаши (тиннитус) касаллигига йўлиқиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, жўнатиш, улардан фойдаланиш, худди шунингдек уларни қонунга хилоф равишда Ўзбекистонга олиб кириш ёки ўтказиш – ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, 1 млн. 700 минг сўмдан 6 млн. 800 минг сўмгача жарима солишга сабаб бўлади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Маҳалла ислоҳоти бўйича айрим таклифлар

Мамлакатимизда маҳалла тизимига эътибор кучайиб, уни халққа янада яқинлаштириш йўлида қатор амалий ишлар қилинаётганлигини эътироф этиш билан бир қаторда...

Больше похожих статей

×