5.7 C
Узбекистан
Понедельник, 4 марта, 2024

Дунёда CОВИД-19нинг қайси мутациялари кенг тарқалмоқда? ЖССТ бунга изоҳ берди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,130участниковПодписаться
- Advertisement -

Бугун дунё бўйлаб коронавирус пандемияси бекор қилинган. Карантин чекловлари амалда эмас. Шунга қарамай, CОВИД-19 мутацияга учрашда давом этмоқда ва ҳар бир мамлакатда унинг қайсидир штамм ёки субвариантлари доминант.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти масъул вакили Мария Ван Керховенинг таъкидлашича, ҳозир Ер юзида қайд этилаётган барча штаммлар «омикрон» мутацияларидир. Улардан бири «Эрис» деб номланган ЭГ.5 варианти бўлиб, у сайёрамиз бўйлаб тарқалган САРС-CоВ-2 версияларининг ярмидан кўпини ташкил қилади.

ЖССТ август ойида мазкур субвариантни кузатув остига олганди. Бунга ёз ойларида ЭГ.5 нинг кескин кўпайиши сабаб бўлди. Аммо яқинда АҚШда ҲВ.1 версияси «Эрис»ни «қувиб» ўтди. У мамлакатда рўйхатга олинаётган CОВИД-19 ташхисли беморларнинг 29 фоизида қайд этиляпти.

Европа мамлакатларида эса «Кракен» ёки ЭГ.5 каби вариантлар доминант. Уларнинг жами ҳолатлардаги улуши тахминан 67 фоизга тенг.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан «хавотирли вариант» деб аталган ВА.2.86 (пирола) мутациясининг тарқалиш суръати эса анча секин. Илк бор июль-август ойларида Исроил ва Данияда аниқланган бу версия эмлашдан сўнг ҳосил бўладиган иммунитетга бир мунча осон «чап бериш» хусусиятига эга, деб айтилаётганди.

Францияда эса ВА.2.86 нинг субварианти ҳисобланган ЖН.1 мутацияси кенг тарқалмоқда.

Оксфорд университети профессори Эндрю Полларднинг сўзларига кўра, келгусида янги вариантлар пайдо бўлишда давом этади. Улар маълум бир муҳитда хавф гуруҳга мансуб аҳоли ўртасида шифохонага ётқизиш ҳолатлари ва ҳатто ўлим кўрсаткичлари ошишига олиб келиши мумкин. Аммо ҳозирча бундай эпидемиологик вазият кузатилаётгани йўқ.

Мария Ван Керхове бу хусусдаги хулосалари билан ўртоқлашар экан, CОВИД-19 га гумон қилинганлар, албатта, махсус тест — синамаларни топширишлари кераклигини таъкидлади.

Бу нафақат касалликни ўз вақтида аниқлаб, самарали даволаш, балки коронавирус популяцияси ва мутацияларини кузатиш ҳамда ўрганиш имконини ҳам беради.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Дарахт кесганлик учун жарима миқдори 5 бараварга оширилди

Аввал хабар қилинганидек, “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунга асосан, дарахтларни кесиш ёки шикаст...

Больше похожих статей

×