Мавсумий ўткир респиратор касалликларга қарши курашишнинг энг самарали йўли организм иммунитетини кўтаришдир. Хўш, қандай маҳсулотлар инсон иммун тизими учун фойдали?
Қуйидагиларни бунга мисол қилиш мумкин:
Лимон. Уни майдалаб, бироз шакар қўшиб кун давомида уч мартагача бир чой қошиқчадан истеъмол қилиш иммунитетни мустаҳкамлашда самара беради.
Наъматак. Наъматак шарбати, меваларидан чой дамлаб ичиш жуда фойдали.
Кечқурун термосга ўн дона наъматак меваси солинг ва устидан қайноқ сув қуйинг. Эртасига кун бўйи мазкур дамламадан ичиб юринг. Бу ичимлик иммунитетни кўтаради.
Тузланган карам. Тузланган карамга бироз зайтун мойи ва майда тўғралган бошпиёз қўшиб истеъмол қилиш кони фойда.
Пиёз. Пиёз табиий антибиотик ҳисобланади.
Саримсоқ. Шамоллаш ва вирусдан асрайди, юрак-қон томири хасталиклари билан касалланган беморлар учун жуда фойдалидир. У қон босимини ва холестерин даражасини пасайтиради.
Творог. Уй шароитида тайёрланган творог айниқса ўта фойдали.
Тухум. Қайнатилган тухум таркибида А, В2, В5, В6, В9, В12, D, К каби витаминлар, шунингдек, биотин, кальций, магний, рух, селен, мис, марганец темир каби фойдали витаминлар бўлади.
Ушбу маҳсулотларни севиб истеъмол қилувчиларнинг касалликка чидамлилиги юқори бўлади, касалликка чалинганда ҳам уни енгиб ўтиши иммун тизими учун нисбатан осон чекади.