29.5 C
Узбекистан
Пятница, 3 мая, 2024

Тошкентда ўткир респиратор вирусли инфекцияларга чалиниш ҳолатлари кўпайди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,290участниковПодписаться
- Advertisement -

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабарига кўра, айни пайтда кичик ёшдаги болаларнинг нафас йўллари юқумли касалликларига чалиниш кўрсаткичлари йилнинг бошқа даврларига нисбатан анчагина ортади. 

Бу йил ҳам юртимизда ёш ўғил-қизлар орасида ўткир респиратор касалликларнинг даврий кўтарилиши кузатилмоқда. 

Ушбу хасталикка чалинишнинг асосий улуши эса Тошкент шаҳри аҳолиси ҳиссасига тўғри келяпти. Натижада пойтахтдаги болалар клиник шифохоналарига юкламалар йилнинг бошқа даврларига нисбатан ортган.

Вазирлик бунга қарши чоралар ишлаб чиқди:

— Зангиота-1 юқумли касалликлар шифохонасида ўткир респиратор вирусли инфекцияларга чалинган болалар учун ажратилган ўринлар сонини 300 тадан 500 тага ошириш белгиланди.

— Сўнгги кунларда аҳолидан ҳароратининг кўтарилиши, йўтал белгилари билан чақирувлар сони ортгани сабабли “103” хизматига эрталаб соат 06:00 дан 14:00 гача пойтахт шифохоналарида захирада бўлган 40 та автомашина қўшимча ажратилди.

— Шу йилнинг 25 ноябридан  вазирлик томонидан тез тиббий ёрдам хизматига 29 та тўлиқ жиҳозланган “Isuzu” русумдаги автомашиналари тиббий бригадалар билан доимий фойдаланиш учун ажратилади.

— Бугунги кунда пойтахтимиздаги 12 та кўп тармоқли марказий поликлиника ва 72 та оилавий поликлиникада эрталаб соат 8:00 дан кечки 20:00 гача бўлган муддатда чақирув бўйича тиббий бригадалар фаолияти йўлга қўйилди. 

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўрта Осиёда илк бор энг кўп ҳаво шари Сурхондарё осмонида учирилмоқда

Сурхондарёда «Бойсун баҳори» халқаро фольклор фестивали бўлиб ўтаётган Туризм комплекси ҳамда тумандаги «Алпомиш» ўйингоҳида ҳаво шарларини учириш тадбирлари ўтказилмоқда. Ушбу...

Больше похожих статей

×