29.3 C
Узбекистан
Пятница, 3 мая, 2024

Нурободдаги санаторийнинг радонли суви тиббий туризм ривожига муносиб ҳисса қўшмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,290участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўтган 2022 йилда Самарқанд вилояти Нуробод туманида жойлашган Абу Али ибн Сино санаторийси Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тасарруфидаги сиҳатгоҳлар ўртасида “Энг яхши санаторий” номинацияси бўйича ўтказилган танловда ғолиб деб топилган эди. Бу йил аҳвол қандай? Ўтган йилги ютуқ янада мустаҳкамландими? Қандай ижобий ўзгаришлар юз берди?

11 ноябрь куни нишонланадиган касаба уюшмалари ходимлари куни арафасида “Абу Али ибн Сино санаторийси” МЧЖда бўлиб, унинг раҳбари Нодирбек Камоловга юқоридаги саволлар билан мурожаат қилдим ва мақсадим сиҳатгоҳ аҳолига қанчалик хизмат қилиш маданиятини ошириб бораётганлигига аниқлик киритишдан иборат эканлигини маълум қилдим. Чунки санаторийлардаги аҳвол, уларнинг аҳолига кўрсатаётган хизмати бевосита халқ саломатлигига таъсир қилиб, одамларнинг бахтли яшаши ва тўлақонли меҳнат қилишининг омилларидан бири саналади. Шу сабабли сиҳатгоҳлар, улардаги ҳақиқий аҳвол ҳақида гапириш, уларни мақташ ёки танқид қилиш ижтимоий аҳамиятга молик ишдир.

Н.Камоловнинг уқтиришича, 2023 йилнинг ўтган даври мобайнида санаторийда бир қатор ижобий ишлар амалга оширилган. 1991 йилда қурилган икки қаватли бино анча эскирган эди. Ушбу ётоқ биносида капитал таъмирлаш ишлари олиб борилди ҳамда жорий йилнинг апрель ойида 90 ўринга эга бўлган бўлимга айлантирилиб, фойдаланишга топширилди.

Шунингдек, таъмирталаб ҳолатга келиб қолган маъмурият биносининг  иккинчи қавати капитал таъмирланди. Барча ётоқ бўлимларида дам олувчиларга қўшимча қулайлик яратиш мақсадида юқори тезликка эга бўлган WI-FI интернет тизими ўрнатилди.

Ушбу санаторий касаба уюшмалари тасарруфидаги 30 та сиҳатгоҳ орасида илғорлар қаторида тураркан.

Суҳбатдошимнинг уқтиришича, санатоний асаб тизими, юрак-қон томир, таянч-ҳаракат, тери касалликларига дучор бўлган беморларни даволайди. Унинг энг катта бойлиги,  даволаш омили радонли сувидир. Сув ўз хусусиятига кўра, Грузиянинг машҳур “Цхалтубо” ёки Чехиянинг “Карловы Вары” санаторийларининг сувига ўхшаш. Санаторий замонавий тиббиёт аппаратлари ва ускуналари билан жиҳозланган.

Санаторийдаги муолажалар қанчалик фойда қилаётганлиги ҳақида даволанувчилар фикрини билишга қизиқдим. Аксарият муолажалар билан бир қаторда парҳезли овқатқатланиш яхши йўлга қўйилганлигини мамнуният билан таъкидлади.

Самарқанд шаҳридан келган Шавкат Усмонов ёши 70 дан ошганлигини, бундан аввал кўплаб сиҳатгоҳларда бўлганлиги ва бу ерга келиб, шароит билан танишгач, ҳайратга тушганлигини сўзлаб берди. “Хоналар катта, барча шароит яратиб қўйилган, худди хорижнинг тўрт юлдузли меҳмонхонасига ўхшайди. Муолажалар, ходимлар муомаласи ҳам мақташга арзийди. Ошхонадаги таомлар тўйимли ва мазали”, – дейди Ш.Усмонов. Унинг бу сўзларини бирга келган дўсти Лутфилло Аҳроров тасдиқлади ва бу ерга авваллари ҳам келганлигини, аммо ҳозир шароити янада яхшиланганлигини қўшиб қўйди. 

Н.Камолов санаторийда узоқ ва яқин хориж мамлакатларидан, жумладан, АҚШ, Исроил, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Россия Федерацияси, Туркиядан  келиб,  даволанаётган мавжудлигини уқтириб ўтди. У шу кунларда Туркия ва Тожикистондан даво истаб келганлар ўз соғлигини тиклаётганлигини билдирди.

Туркиялик Ҳасан Азим Акгул билан учрашиб, суҳбатлашдим. Меҳмон қўл-оёқларининг оғриғига даво истаб ушбу санаторийга келганлигини, муолажаларнинг фойдасини сеза бошлаганлигини, мавжуд шароитдан, ходимлар муомаласидан мамнун эканлигини қайд этди.

Тожикистоннинг Сўғд вилоятидан умр йўлдоши билан келган А.Отабоев полиартрит ва остеохондроз хасталикларини даволаш учун айнан Абу Али ибн Сино санаторийсини танлаганликларини ва адашмаганликларини уқтирди.

Кўриниб турганидек, ушбу санаторий мамлакатимизда тиббий туризм ривожига ҳам ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда. Эслатиб ўтамиз, санаторий раҳбари Н.Камалов ўтган йили Ўзбекистон Республикаси Тиббий туризм ассоциациясининг “Ўзбекистонда тиббий туризмни ривожлантиришда қўшган ҳиссаси учун” кўкрак нишони билан тақдирланган эди.

Шароит яхшиланганлиги ва охирги икки йилда санаторийда олиб борилаётган ижобий ишлар ўз натижасиги кўрсата бошлаганлиги айни ҳақиқатдир. Бу ўзгаришлар санаторийнинг молиявий аҳволиги ҳам ўз таъсирини кўрсатмоқда, унинг даромадлари юксалмоқда. Жорий йилнинг 9 ой якунлари бўйича “Абу Али ибн Сино санаторийси” МЧЖнинг соф фойдаси топилган даромаднинг 10 фоизини ёки, 4 млрд. сўмни (ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 117 фоизга кўп) ташкил этди.

Санаторий маъмурияти даволанувчиларни ўзига жалб қилишнинг яна бир омили тозалик ва озодалик билан бир қаторда ҳудуднинг кўкаламзорлаштирилиши эканлигини яхши англаган холда, бу йўналишда ҳам мунтазам иш олиб бормоқда. Н.Камолов  санаторийнинг географик жойлашувини инобатга олган ҳолда, яъни иссиқ ва қуруқ кунлар кўплиги туфайли ана шундай шароитда ўсадиган дарахтлар экилаётганлигини уқтирди. Жорий йилнинг ўзида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасига ўз ҳиссасини қўшган жамоа 400 туп сада қайрағоч, гужум қайрағоч, катальпа, акация ва чинор кўчатлари экилди.

Тошпўлат Раҳматуллаев,

Самарқанд вилояти бўйича ўз мухбиримиз

Муаллиф туширган суратлар

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Чорсуда заргарлик дўконидан тилла буюмларни ўғирлаб кетган 12 ёшли бола ушланди

Тошкент шаҳрида Миллий гвардия ва ички ишлар ходимлари ҳамкорлигида олиб борилган тезкор тадбир натижасида заргарлик дўконидан ўғирланган 49 миллион...

Больше похожих статей

×