25.1 C
Узбекистан
Пятница, 3 мая, 2024

ЖССТ коронавирус ва гриппга қарши эмланишни тавсия қилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,290участниковПодписаться
- Advertisement -

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Гебреесус Женевада ўтказилган навбатдаги брифингда CОVID-19 ва гриппга қарши эмланишни тавсия қилди.

Қайд этилишича, сўнгги ойларда дунё бўйича коронавирус туфайли касалхонада даволаниш ва ўлим кўрсаткичлари ортиб боряпти. Қолаверса, қатор минтақаларда грипп мавсуми бошланмоқда.

Ҳар икки касалликнинг бир вақтда кучайиши соғлиқни сақлаш тизимлари учун ортиқча юкламаларни юзага келтириши мумкин. Шу боис ҳозирдан зарур профилактик чоралар кўриш талаб этилади.

Чунки мавсумий грипп ҳар йили 650 минг нафарга яқин инсоннинг ўлимига сабаб бўлмоқда. Ўз навбатида, бу вирус турли сурункали касалликларнинг ривожланиши учун қулай муҳит яратиши билан хавфли.

Шундан келиб, ЖССТ нафақат CОVID-19, балки гриппга қарши эмланишни ҳам тавсия қилди.

“Бунга, биринчи навбатда, хавф гуруҳига мансуб аҳоли қатлами — ҳомиладор аёллар, 6 ойликдан 5 ёшгача бўлган болалар, кекса ёшли инсонлар (65 ёшдан катта), сурункали касалликлари бор беморлар ва тиббиёт ходимлари амалга қилишлари мақсадга мувофиқ” — дейилади ташкилот хулосасида.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон Президенти БМТ Европа иқтисодий комиссияси раҳбарини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2 май куни Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида БМТ Бош котиби ўринбосари, Европа иқтисодий...

Больше похожих статей

×