29.9 C
Узбекистан
Четверг, 2 мая, 2024

Ҳиндистонда Ўзбекистон тиббиёт туризми ва халқ табобати салоҳияти тақдим этилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,280участниковПодписаться
- Advertisement -

Катта Ноида (Ҳиндистон) шаҳрида бўлиб ўтган Аюрведа ноанъанавий тиббиёт халқаро саммитида Ўзбекистон тиббиёт туризми ва халқ табобати салоҳияти тақдим қилинди, деб хабар қилмоқда «Дунё» АА.

Тақдимот давомида Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчихонаси вакиллари томонидан мамлакатимизнинг туризм ва халқ табобати соҳаларида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳамда уларнинг самарали натижалари ҳақида сўзлаб берилди. Бунда тиббиёт туризми имкониятларига алоҳида урғу берилди.

Ўзбекистон Президентининг 2018 йил 12 октябҲрдаги «Ўзбекистон Республикасида халқ табобати соҳасини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг мазмун-моҳияти, аҳамияти алоҳида таъкидланди.  Ушбу муҳим ҳужжат ижроси доирасида ҳаётга тадбиқ этилаётган тизимли чора-тадбирлар анжуман иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотди. Халқ табобати анъаналаридан самарали фойдаланиш, соҳа учун мутахассислар тайёрлаш, уларни қайта ўқитиш ва малакасини ошириш жараёнида етакчи маҳаллий ва чет эл тиббиёт муассасалари ҳамда соғломлаштириш марказлари билан яқин ҳамкорлик истиқболларига эътибор қаратилди.

— Ҳиндистон ва Ўзбекистон аюрведа соҳасида яқин ҳамкорлик қилиш учун катта имкониятларга эга, — дейди Ишан аюрведа тиббиёт коллежи ва тадқиқот маркази бош ижрочи директори Дипак Гарг. – Биз илғор билим, тажриба, инновация ва технологияларни ўзаро алмашишимиз мумкин. Ўзбекистонга сафар қилиш, Ҳиндистонга ўзбек ҳамкасбларимизни таклиф қилишга тайёрмиз. Бу эса муносабатларимизни янги даражага кўтаришга хизмат қилади.

Халқаро саммит доирасидаги мулоқотлар чоғида тиббиёт туризми ва ноанъанавий тиббиёт йўналишларидаги алоқаларни янада ривожлантириш, хусусан, Ўзбекистон тиббиёт олий билим юртларида ҳиндистонлик таниқли мутахассисларнинг маърузаларини ташкил қилиш истиқболлари муҳокама қилинди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон Президенти БМТ Европа иқтисодий комиссияси раҳбарини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2 май куни Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида БМТ Бош котиби ўринбосари, Европа иқтисодий...

Больше похожих статей

×