26.5 C
Узбекистан
Пятница, 3 мая, 2024

Соғлиқни сақлаш соҳасида қонунчиликни тизимлаштириш ва кодификациялаш жорий қилинади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,290участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикасининг Аҳоли соғлиғини сақлаш кодексини тасдиқлаш тўғрисидаги Қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Кодекс лойиҳасининг таркиби қуйидагича:

Умумий қисм (5 та боб):

— асосий қоидалар;
— соғлиқни сақлаш соҳасида давлат бошқаруви;
— Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизими ва уни молиялаштириш;
— рақамли соғлиқни сақлаш;
— соғлиқни сақлаш соҳаси субъектларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари.

Махсус қисм ( 16 та боб):

➖жамоат саломатлиги муҳофазасини ташкил этишнинг ўзига хос хусусиятлари;
➖юқумли ва юқумли бўлмаган касалликлар профилактикаси;
➖тиббий ёрдам кўрсатишнинг умумий қоидалари;
➖идоравий тиббиёт;
➖соғлиқни сақлаш соҳасидаги алоҳида муносабатларни тартибга солиш;
➖асосий юқумли ва юқумли бўлмаган касалликларда тиббий ёрдам кўрсатиш;
➖аҳолининг санитар-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш;
➖донорлик ва трансплантация;
➖фармацевтик фаолият, дори воситалари ва тиббий буюмларнинг муомаласи;
➖соғлиқни сақлаш соҳасида таълим ва илмий фаолият;
➖соғлиқни сақлаш соҳасида кадрлар сиёсати;
➖тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг мақоми;
➖якунловчи қоидалар.

Кодексда 48 та атаманинг тушунчаси келтирилган. Кодификация натижаси бўйича 34 та норматив ҳуқуқий ҳужжатни ўз кучини йўқотган деб топиш режалаштирилган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон Президенти БМТ Европа иқтисодий комиссияси раҳбарини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2 май куни Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида БМТ Бош котиби ўринбосари, Европа иқтисодий...

Больше похожих статей

×