21 C
Узбекистан
Воскресенье, 5 мая, 2024

ЖССТ катта ёшли инсонларга туз, шакар ва трансёғлар истеъмолини чеклаш бўйича тавсия берди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,290участниковПодписаться
- Advertisement -

Дунёда демокрафик ўзгаришлар жараёни анча жадаллашган. Масалан, Европа қитъасида келгуси йили 65 ёшдан ошган фуқаролар сони 15 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирлар сонидан ошиши прогноз қилиняпти.

Ўз навбатида, пенсионерлар сафи чорак баробар кўпайиши кутилмоқда. «Кўҳна қитъа» аҳолисининг бундай «тез қариши» кекса авлод вакиллари саломатлиги билан боғлиқ янги тавсиялар ишлаб чиқилиши учун асос бўляпти.

Хусусан, ЖССТ томонидан эълон қилинган янги ҳисобот шу мавзуга тааллуқли бўлди.

Унда келтирилишича, кексаликни соғлом ва завқли ўтказиш учун, аввало, ош туз истеъмолини камайтириш ҳамда трансёғлар ва шакар танаввулини чеклаш керак.

Чунки дунё бўйича катта ёшли аҳолининг ҳар 3 нафардан бири гипертониядан азият чекмоқда. Бу эса юрак-қон томир ва асаб тизими, буйрак касалликлари, ошқозон саратони, семизлик, остеопороздан азият чекувчи беморлар сони кўпайишига олиб келяпти.

Қолаверса, 65 ёшдан ошган одамлар ҳафтасига камида икки ярим соат ўртача интенсивликдаги жисмоний машғулотлар билан шуғулланишлари керак.

Негаки, камҳаракатлик оқибатида дунё бўйича йилига 5 миллион киши ҳаётдан кўз юммоқда. Энг ёмони, келгусида бу кўрсаткичлар янада ортиши мумкин.

Ваҳоланки, олимлар кунига 11 дақиқа пиёда юриш эрта ўлим хавфини 10 фоизга камайтиришини тадқиқ этган.

Ҳафтада камида икки кун мушакларни чиниқтирувчи машғулотларни бажариш ҳам организмнинг касалликларга қарши курашиш қобилиятини кучайтиради.

Сурункали хасталиклардан азият чекаётганлар ҳам имкон қадар жисмоний фаоллик асосида ҳаёт кечиришлари фойдали.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Яна бир боғчада тарбиячи болаларга қўполлик қилди

Ижтимоий тармоқда Мирзо Улуғбек туманидаги мактабгача таълим ташкилотида тарбиячи болаларга қўпол муносабатда бўлаётгани ва болаларни урган тасвирланган видео тарқалди. Бош...

Больше похожих статей

×