26.5 C
Узбекистан
Пятница, 3 мая, 2024

Навоийда ортопед ва травматологларнинг халқаро анжумани бўлиб ўтди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,290участниковПодписаться
- Advertisement -

Навоий шаҳрида Ўзбекистон Республикаси травматолог-ортопедларининг “Йирик бўғимлар жароҳатлари ва ортопедик касалликларини даволашнинг инновацион усулларини татбиқ қилиш истиқболлари” мавзусидаги халқаро илмий-амалий анжумани бўлиб ўтди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Республика ортопедия ва травматология илмий-амалий маркази ҳамда Навоий вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида ўтказилаётган ушбу анжуманда республикамизнинг барча ҳудудларидан мутахассис шифокорлар ва 20 га яқин давлатнинг 30 дан ортиқ мамлакатларнинг олим ва экспертлари, ҳудудий тиббиёт муассасалари раҳбарлари иштирок этишди.

Анжуман аввалида иштирокчилар бугунги кунда республикамиз ҳамда жаҳон травматолог ва ортопедлари фойдаланаётган тиббий технологиялар кўргазмаси билан танишишди.

Шундан сўнг ялпи мажлис ўз ишини бошлаб, травматология ва ортопедия соҳасининг долзарб муаммолари бўлган – таянч-ҳаракат аъзоларининг жароҳатлари ҳамда касалликларининг олдини олиш, ташхислаш ва даволаш; остеосинтезнинг энг янги замонавий усуллари; йирик бўғимларнинг артроскопияси ва эндопротезлаш; умуртқа жарроҳлиги, болалар травматологияси ва ортопедияси масалалари; остеопороз муаммолари каби масалаларда маърузалар тингланди.

Хусусан, Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази директори Муроджон Ирисметов ўз маърузасида мамлакатимизда травматология ва ортопедия соҳасининг бугунги ҳолати ва ривожланиши истиқболларига тўхталиб, сўнгги йилларда суяк ва бўғим касалликлари ҳамда синишлари диагностикаси бўйича замонавий технологияларнинг амалиётга татбиқ этилиши, бундай диагностика усулларига – КТ, МРТ, УТ — сканерлаш, эндопротезлаш, артроскопия, бундан ташқари, самарали хирургик даво усулларига – катта бўғимларни эндопротезлаш, транспедикуляр фиксация, елка бўғимида атроскопик жарроҳлик амалиётлари, бел умуртқалари диск чуррасини эндоскопик олиб ташлаш, блокловчи остеосинтез каби диагностика ва даволаш амалиётларида Ўзбекистон олимларининг илмий изланишлари ва уларнинг самараларини эътироф этди.

— Бугунги кунда умуртқа поғонаси ва катта бўғимлар жарроҳлигида кам инвазив технологияларни татбиқ этиш ўта муҳим ҳисобланади, — дейди М. Ирисметов. — Боиси умуртқа поғонаси ва катта бўғимлардаги эндоскопик жарроҳлик амалиёти беморларни стационар шароитда даволаш муддатларининг қисқаришини таъминлаб, энг қисқа муддат(5-6 кун)ларда меҳнатга лаёқатлиликнинг тикланишига олиб келади.

Анжуман секцияларга бўлинган ҳолда ўз ишини давом эттирди. Уларда 100 дан ортиқ мавзуларда маърузалар тингланиб, умуртқа поғонаси жарроҳлиги ва артроскопия бўйича мастер класс ўтказилди.

Маърузаларни муҳокама қилиш жараёнида сўнгги йилларда Ўзбекистон травматолог-ортопедлари томонидан олиб борилган илмий тадқиқотлар якунлари ва уларнинг амалий натижалари умумлаштирилди. Соҳани янада ривожлантириш йўллари ва келгуси йиллар учун илмий изланишларнинг истиқболли йўналишлари белгилаб олинди.

МАНБА:“Халқ сўзи”.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон Президенти БМТ Европа иқтисодий комиссияси раҳбарини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2 май куни Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида БМТ Бош котиби ўринбосари, Европа иқтисодий...

Больше похожих статей

×